«Барселона» ярим ҳимоячиси Френки де Йонг жароҳатдан тикланиб, «Реал»га қарши «эл-класико»да (1:2) жорий мавсумдаги илк ўйинини ўтказди.
Нидерландиялик футболчи Фермин Лопес ўрнига майдонга тушиб, 15 дақиқа ҳаракат қилди ва 19 та узатмасидан 17 тасини аниқ бажарди.
«Барселона»да, айниқса, ярим ҳимояда кучли футболчилар кўп. Рақобат табиий ҳолат. Мен эса имкон қадар тезроқ асосий таркибга қайтишни хоҳлайман», — деди де Йонг.
Бош мураббий Ханс-Дитер Флик ҳам унинг қайтишидан мамнунлигини билдирди.
«У машғулотларда яхши ишлади. Де Йонг тўп билан ўйнашимизни кучайтиради. Унинг бир неча дақиқа бўлса ҳам майдонга тушиши биз учун муҳим эди», — деди Флик.
Де Йонг «эл-класико»даги мағлубият оғриқли эканини, аммо «Барселона» ҳали ҳам Ла Лига пешқадами бўлиб турганини таъкидлади.













