Бразилия терма жамоаси сафарда Ҳиндистонга қарши ўтказилган ўртоқлик учрашувида 4:0 ҳисобида йирик ғалаба қозонди.
Меҳмонлар сафида Самуэл Лино дубль қайд этди. У 58 ва 90+5-дақиқаларда гол урди. Шунингдек, Эстевао ва Педро ҳам биттадан гол киритди ва улар голли узатма билан ҳам ажралиб турди.
Ўртоқлик учрашуви
Ҳиндистон — Бразилия — 0:4 (0:2)
Голлар: Эстевао, 28 (0:1), Педро, 42 (0:2), Самуэл Лино, 58 (0:3), Самуэл Лино, 90+5 (0:4).














