Кириш Регистрация
03/10 11:00 Хитой 2-2 Ўзбекистон
03/10 15:30 Жанубий Корея 1-0 Япония

Роналдунинг рафиқаси Португалия терма жамоаси мураббийини танқид қилди ва постини ўчирди

Баҳо:
+ | -1

Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг рафиқаси Жоржина Родригес ижтимоий тармоқда Португалия терма жамоаси бош мураббийи Жорже Жезушни танқид қилган постини ўчириб ташлади. A Bola нашри хабар беришича, Родригес ўз постида «Манчестер Юнайтед»нинг собиқ бош мураббийи Алекс Фергюсонга нисбат берилган сохта иқтибосдан фойдаланган.

Родригес ушбу постда изоҳ қолдириб, терма жамоа бош мураббийини кескин танқид қилган.

«Бу инсон қандай қилиб ўзини Христос номи билан аташи мумкинлигини тушунмайман», — деб ёзган Родригес. Бироқ у кўп ўтмай ушбу ёзувини ўчириб ташлаган.

Эслатиб ўтамиз, Роналду Данияга қарши Миллатлар лигаси 3-тур учрашуви (3:2) олдидан Португалия терма жамоаси қароргоҳини тарк этган эди. Бу Жорже Жезуш жамоада ҳеч қандай келишмовчилик йўқлигини айтганига қарамай содир бўлган.

Бош мураббий матбуот анжуманида Роналдунинг Данияга қарши баҳсда майдонга тушмаслиги мумкинлигини ҳам маълум қилган эди.

Португалиянинг қатор оммавий ахборот воситалари эса Роналду терма жамоадаги фаолиятини якунлаш ниятида экани ҳақида хабар берган эди.

Манба: championat.com
Киритилди: 06:59, 04.10.2026.
Ўқилди: 2058 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик