«Барселона» ўнг қанот ҳимоячиси позициясига янги футболчи сотиб олиши мумкин. El Nacional нашри маълумотига кўра, каталонияликларга «Атлетико» футболчиси Марк Пубиль ёқмоқда. «Кўк-анорранглилар» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик бир нечта позицияда ўйнай оладиган ҳимоячиларни қадрлайди. Пубиль ҳам ўнг қанотда, ҳам марказий ҳимояда ҳаракат қила олади.
Қайд этилишича, Пубиль ўнг қанотда Ламин Ямаль билан яхши ҳамжиҳатликда ўйнаши мумкин. Юлдуз вингер учун унинг қанотидаги ҳимоячи муайян хусусиятларга эга бўлиши, жумладан, қачон ҳужумга қўшилиш ва қачон бўш ҳудуд яратиш кераклигини тушуниши муҳим.
Марк Пубильнинг эҳтимолий трансферига унинг нархи тўсқинлик қилиши мумкин. «Атлетико» 23 ёшли ҳимоячини ўз лойиҳасининг муҳим футболчиси деб ҳисоблайди. Ҳатто 80 миллион евро ҳам Пубильни сотиб олиш учун етарли бўлмаслиги мумкин.













