Кириш Регистрация
07/09 00:00 Эспаньол 1-1 Севилья
07/09 21:30 Кальяри 1-0 Лечче
07/09 22:00 Хетафе 1-1 Сельта
07/09 23:45 Удинезе 1-2 Лацио
08/09 00:30 Эльче 2-3 Реал Сосьедад
09/09 18:30 ОКМК - Пахтакор
09/09 19:00 Нефтчи - Сурхон
09/09 20:00 Насаф - Бунёдкор

Лотар Маттеус Жаҳон чемпионатида Мбаппедан кўра кўпроқ порлаши мумкин бўлган футболчини айтди

Баҳо:
+ | -

Германия терма жамоасининг собиқ афсонавий футболчиси Лотар Маттеус Франция миллий терма жамоаси ва «Бавария» клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Майкл Олисенинг ЖЧ-2026’даги имкониятлари ва истиқболлари ҳақида юқори фикрлар билдирди. Бу ҳақда Bild нашри хабар бермоқда.

«Мбаппе — гол уриш борасида ҳақиқий «машина». Бироқ, менга назаримда, Олисе ушбу мундиалда Килианни сояда қолдириб кетиши мумкин. Майкл нафақат гол уришни билади, балки майдонда ҳақиқий сеҳр кўрсата олади. Агар у Жаҳон чемпионатининг энг яхши футболчиси деб топилиб, «Олтин тўп» совринини қўлга киритса, бундан асло ҳайратланмайман», — дея Маттеуснинг сўзларини келтирмоқда матбуот.

Маълумот учун, айни дамда 24 ёшли Майкл Олисенинг трансфер қиймати нуфузли порталлар томонидан 150 миллион еврога баҳоланмоқда ва у дунёнинг энг қимматбаҳо футболчиларидан бири ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, Жаҳон чемпионати—2026 гуруҳ босқичида Дидье Дешам бошчилигидаги Франция терма жамоаси Сенегал, Норвегия ва Ироқ терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

Киритилди: 16:22, 11.06.2026.
Ўқилди: 5369 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик