«Манчестер Сити»нинг собиқ ярим ҳимоячиси Бернарду Силва Мадриднинг «Реал» клуби таклиф қилган шартномага розилик билдирди ва «қаймоқранглилар» сафига эркин агент сифатида қўшилади. Бу ҳақда Fussball Transfers журналисти Доминик Шнайдер ўзининг X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.
Аввалроқ оммавий ахборот воситалари «Реал» бош мураббийи лавозимига тайинланиши кутилган Жозе Моуриньо 31 ёшли португалиялик футболчининг трансферига шахсан қизиқиш билдираётганини хабар қилган эди.
Ўтган мавсумда Бернарду Силва барча мусобақалар доирасида 53 та учрашувда майдонга тушди. У мазкур ўйинларда 3 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.
Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 22 миллион еврога баҳоланмоқда.













