Мадриднинг «Реал» клуби ярим ҳимоячиси Бернарду Силва асосий таркибдаги ўрнини узоқ муддатга йўқотиб қўйиши мумкин.
Жозе Моуринью 32 ёшли футболчини Ла Лигадаги сўнгги бешта учрашувнинг фақат биттасида бошланғич таркибда майдонга туширди.
The Touchline хабарига кўра, Федерико Вальверде ва Орельен Тчуамени соғлом бўлган тақдирда Бернарду Силвага асосий таркибдан жой олиш жуда қийин бўлади.
Уругвайлик ва франциялик футболчилар жамоанинг асосий ўйинчилари ҳисобланади. Шу сабабли улардан бирини таркибдан сиқиб чиқариш Бернарду Силва учун ўта мураккаб вазифа бўлиши айтилмоқда.
Бернарду Силва ўтган ёзда эркин агент сифатида «Реал»га келиб қўшилган эди. Португалиялик футболчи бунга қадар тўққиз йил давомида «Манчестер Сити» шарафини ҳимоя қилган.













