Кириш Регистрация
23/09 10:30 Хитой 0-0 БАА
23/09 10:30 Эрон 1-4 КХДР
23/09 15:30 Япония 3-0 Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон 4-0 Гонконг

Манба: «Реал» футболчилари Винисиуснинг кетишини деярли ҳал бўлган деб ҳисоблаган

Баҳо:
+ | -

Бразилиялик ҳужумчи Винисиус Жуниор ўтган ёзда «Реал»дан «Арсенал»га ўтишга жуда яқин бўлган. Ҳатто Мадрид клуби кийиниш хонасидаги футболчиларнинг аксарияти унинг кетишини деярли ҳал бўлган масала деб ҳисоблаган.

Cadena SER'нинг «El Larguero» дастурида журналист Антон Меана берган маълумотга кўра, Микель Артета жамоаси бу трансферни тарихий ва стратегик аҳамиятга эга операция сифатида кўрган.

«Арсенал» Винисиусни Премьер-лиганинг асосий юзларидан бирига айлантиришни, унинг глобал имижидан фойдаланиб, «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд билан маркетинг рақобатини кучайтиришни режалаштирган.

Винисиус жамоадошлари билан жуда яхши ва яқин муносабатда бўлишига қарамай, «Реал» футболчилари унинг кетишига тайёр бўлган.

Манба таъкидлашича, йирик трансфернинг амалга ошмай қолиши футболчининг руҳий ҳолатига таъсир қилган ва у майдонда диққатини тўлиқ жамлай олмаяпти.

Бу ҳолат «Атлетико»га қарши 1:2 ҳисобидаги Мадрид дербисида яққол кўринган. Винисиус ушбу баҳсда гол ҳам, голли узатма ҳам амалга оширмаган, дарвоза томон аниқ зарба бермаган ва хавфли вазият ҳам яратмаган.

«Сантьяго Бернабеу»даги мухлисларнинг унинг сўнгги ўйинларидан норозилиги ошиб, ҳуштакбозликлар ҳам кўпайиб бормоқда.

Шу сабаб халқаро танаффус пайтида Жозе Моуринью олдида тактик жиҳатдан муҳим масала пайдо бўлди: чемпионат қайта бошланганидан кейин Винисиусни захирада қолдириб, унинг ўрнига 125 миллион еврога харид қилинган Ян Диомандени асосий таркибга қўйиш керакми ёки йўқ.

Киритилди: 12:53, 22.09.2026.
Ўқилди: 2693 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик