Кириш Регистрация
23/09 10:30 Хитой 0-0 БАА
23/09 10:30 Эрон 1-4 КХДР
23/09 15:30 Япония 3-0 Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон 4-0 Гонконг

«Реал» ёздаги трансфер хатосидан қаттиқ пушаймон

Баҳо:
+3 | -

Mundo Deportivo маълумотига кўра, «Реал» ёзда Родрини қўлга кирита олмаганидан қаттиқ пушаймон бўлмоқда. Бу клубнинг сўнгги йиллардаги энг катта трансфер афсусларидан бирига айланаётгани таъкидланмоқда.

30 ёшли испаниялик жаҳон чемпиони эса «Барселона» ярим ҳимоясининг муҳим футболчиларидан бирига айланди. У Ханс-Дитер Флик жамоасининг янги мавсумни ажойиб бошлашида катта роль ўйнамоқда. Каталонияликлар Ла Лигада ўтказилган еттита ўйиннинг барчасида ғалаба қозонди.

Бунга қарама-қарши равишда, Тони Кроос ва Лука Модрич сингари ўйин суръатини назорат қила оладиган юқори савияли ярим ҳимоячининг йўқлиги Жозе Моуринью жамоасига яна муаммо туғдирмоқда.

«Реал» ярим ҳимоя чизиғида кўплаб истеъдодли футболчиларга эга бўлса-да, ўйинни бошқарадиган ва жамоа темпини белгилайдиган футболчини харид қилмагани яна ўз таъсирини кўрсатмоқда. «Атлетико»га қарши сўнгги мағлубият бу камчиликларни янада яққол намоён қилди.

Айни пайтда «Барселона» 21 очко билан Ла Лига турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. «Реал» эса 15 очко билан тўртинчи ўринда бормоқда.

Киритилди: 12:13, 23.09.2026.
Ўқилди: 3518 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик