«Реал» муваффақиятсиз натижалар қайд этилган тақдирда кескин чораларга қўл уриши мумкин. Мадрид клуби ўз асосий юлдузларидан бирини сотиб юбориши мумкин. Бу клуб жорий мавсумни совринсиз якунлаган тақдирда содир бўлади.
Onda Cero нашрининг таъкидлашича, Килиан Мбаппе, Жуд Беллингем ва Винисиус Жуниорнинг келажаги хавф остида. Навбатдаги муваффақиятсизлик юз берса, улардан бири сотиб юборилади.
Сотувга қўйилиши энг эҳтимоли юқори бўлган даъвогар — Винисиус. Унда ўйин интизоми билан боғлиқ муаммолар мавжуд.













