Кириш Регистрация
22/09 10:00 Вьетнам 0-2 Ўзбекистон
22/09 10:00 Филиппин 2-1 Кувайт
22/09 15:00 Жанубий Корея 2-0 Саудия Арабистони
23/09 10:30 Хитой 0-0 БАА
23/09 10:30 Эрон 1-4 КХДР
23/09 15:30 Япония 3-0 Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон 4-0 Гонконг

Фабио Каннаваро Ўзбекистоннинг Аргентина билан режалаштирилган ўйини нега ўтказилмаганини тушунтирди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро Аргентина билан FIFA халқаро ойнаси доирасида ўтказилиши режалаштирилган ўртоқлик учрашуви нега бўлмаганига изоҳ берди. Бу ҳақда мураббий 23 сентябрь куни Эрон билан ўйин олдидан ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.

Каннаварога кўра, Ўзбекистон ва Аргентина ўртасидаги учрашув бўйича музокаралар олиб борилган, бироқ аргентиналиклар ўйинга уч ҳафта қолганида учрашувни бекор қилган.

“Биз Аргентина билан музокаралар олиб бордик. Ўйинга уч ҳафта қолганида улар учрашувни бекор қилди. Бу Месси билан боғлиқ эди. У фаолиятини якунлашга қарор қилган ва терма жамоадаги сўнгги учрашувини Аргентинада ўтказишни хоҳлаган”, - деди бош мураббий.

Унинг таъкидлашича, қисқа вақт ичида бошқа топ-даражадаги рақибни топишнинг имкони бўлмаган. Шу сабабли Ўзбекистон терма жамоаси халқаро ойна доирасида Сурия билан ҳам учрашади.

Шунингдек, Каннаваро ҳозирги йиғинга чақирилмаган футболчилар учун ҳам терма жамоа эшиклари очиқлигини қайд этди. Мураббий ҳар бир ўзбекистонлик футболчини кузатишда давом этишини ва барча футболчиларда миллий жамоага чақирилиш имконияти борлигини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси FIFA халқаро ойнаси доирасида Эрон, Сурия ва Жанубий Кореяга қарши ўртоқлик учрашувларини ўтказади. Эрон билан баҳс 24 сентябрь куни Фарғонадаги “Истиқлол” стадионида соат 19:00 да бошланади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 21:17, 23.09.2026.
Ўқилди: 412 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик