Кириш Регистрация
22/09 10:00 Вьетнам 0-2 Ўзбекистон
22/09 10:00 Филиппин 2-1 Кувайт
22/09 15:00 Жанубий Корея 2-0 Саудия Арабистони
23/09 10:30 Хитой - БАА
23/09 10:30 Эрон - КХДР
23/09 15:30 Япония - Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон - Гонконг

Мбаппе Олисенинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга изоҳ берди

Баҳо:
+1 | -

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе Майкл Олисенинг Испанияга кўчиб ўтиши мумкинлиги ҳақидаги гап-сўзларга ўз муносабатини билдирди.

Ўтган ёзда турли манбалар француз вингерининг «қироллик» клубига ўтиш учун «Бавария»ни тарк этиш истаги борлиги ҳақида хабар беришган эди. Эҳтимолий битим Флорентино Перес учун «орзудаги трансфер» деб аталганди.

«Мен бу хабарларни эшитдим. Менда ҳам шунга ўхшаш ҳолат бўлган: «ПСЖ»да ўйнаб юрганимда матбуотда саноқсиз хабарлар пайдо бўларди. Менимча, агар Олисега кетишни маслаҳат берсам, бу «Бавария»га нисбатан ҳурматсизлик ва нотўғри иш бўлар эди. Айниқса, «Бавария» Майкл жуда кўп нарсага эришиши мумкин бўлган буюк клуб эканини ҳисобга олсак. Албатта, ҳамма уни ўз жамоасида кўришни хоҳларди. У жуда ажойиб ўйинчи», — дейди Мбаппе сўзларини Bayern & Germany.

Майкл Олисенинг мюнхенликлар гранди билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган.

Киритилди: 06:52, 23.09.2026.
Ўқилди: 582 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик