Кириш Регистрация
22/09 10:00 Вьетнам 0-2 Ўзбекистон
22/09 10:00 Филиппин 2-1 Кувайт
22/09 15:00 Жанубий Корея 2-0 Саудия Арабистони
23/09 10:30 Хитой 0-0 БАА
23/09 10:30 Эрон 1-4 КХДР
23/09 15:30 Япония 3-0 Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон 4-0 Гонконг

«Ливерпуль» де Йонг трансфери бўйича битимга «Барселона»га ўз ўйинчисини қўшишни таклиф қилишга тайёр

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль» мавсумни унчалик яхши бошламади ва таркибни кучайтириш ҳақида ўйламоқда. Мерсисайд клуби «Барселона»дан Френки де Йонгни ярим ҳимояга олиб келишни қизиқарли вариант деб ҳисобламоқда.

Каталонияликлар де Йонг трансфери учун очиқ, аммо у учун камида 65 миллион евро олмоқчи. «Ливерпуль» бу суммани ошириб юборилган деб ҳисоблайди.

El Nacional нашрининг Fanatik’га таяниб хабар беришича, «Ливерпуль» Френки де Йонг бўйича битимга ўз футболчиси — Флориан Вирцни қўшмоқчи. Бундай ҳолда ҳатто «Барселона»нинг ўзи инглизларга қўшимча пул тўлашига тўғри келади.

Қайд этилишича, «Ливерпуль»да ҳеч ўзини кўрсата олмаётган Вирц «Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Фликка маъқул келади. Тоғри, каталонияликларда ушбу позицияда бир нечта ўйинчи бор ва «Ливерпуль»нинг таклифи уларни қониқтириши аниқ эмас.

Киритилди: 16:18, 22.09.2026.
Ўқилди: 2730 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик