Кириш Регистрация
22/09 10:00 Вьетнам 0-2 Ўзбекистон
22/09 10:00 Филиппин 2-1 Кувайт
22/09 15:00 Жанубий Корея 2-0 Саудия Арабистони
23/09 10:30 Хитой - БАА
23/09 10:30 Эрон - КХДР
23/09 15:30 Япония - Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон - Гонконг

Флик Альваресдан воз кечишга тайёр — "Барселона"да муҳимроқ трансфер мақсади бор

Баҳо:
+ | -1

"Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Хулиан Альварес жамоанинг ҳужум чизиғини сезиларли даражада кучайтиришини яхши тушунади. Бироқ немис мутахассиси аргентиналик футболчи трансферидан воз кечишга тайёр, чунки унинг фикрича, каталонияликларнинг трансфер бозорида бундан ҳам муҳимроқ мақсади бор.

Флик учун "Барселона" Пау Кубарси билан мустаҳкам жуфтлик ҳосил қила оладиган юқори савияли марказий ҳимоячини харид қилиши муҳим.

Бундан ташқари, мураббий клуб Алехандро Бальдени сотиши керак, деб ҳисобламоқда. Каталонияликлар ушбу трансфердан тушган маблағни янги марказий ҳимоячи сотиб олиш учун ишлатиши мумкин.

Ҳужум чизиғига келсак, Рафиньянинг марказий ҳужумчи сифатидаги ўйини ва Габриэл Жезуснинг жамоага келиши Хулиан Альваресни харид қилишга бўлган эҳтиёжни камайтирган.

Аввалроқ матбуотда "Барселона" қишки трансфер ойнасида Альваресни сотиб олиш учун яна бир бор ҳаракат қилиши ҳақида хабарлар тарқалган эди. Ёзда эса "Атлетико" аргентиналик ҳужумчини қўйиб юбормади.

Киритилди: 18:32, 22.09.2026.
Ўқилди: 1932 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик