Кириш Регистрация
21/10 19:00 Навбаҳор 3-1 Ғазалкент
21/10 21:45 Лилль 2-4 Галатасарой
21/10 21:45 Комо 4-1 Ман. Юнайтед
21/10 23:00 Леванте 3-1 Атлетик Бильбао
21/10 23:59 Бавария 2-2 Арсенал
21/10 23:59 Реал Мадрид 4-1 РБ Лейпциг
21/10 23:59 Интер 1-0 Шахтёр
21/10 23:59 Астон Вилла 3-1 Викинг
21/10 23:59 Бетис 1-0 Фейеноорд
21/10 23:59 Брюгге 3-0 Ланс
21/10 23:59 Спортинг 2-3 ЛАСК
23/10 23:45 Торино - Монца
24/10 00:00 Алавес - Малага
24/10 00:00 Ипсвич - Ноттингем Форест

Вальверденинг ҳаракати VAR қарорига таъсир қилганми? Лаос фикр билдирди

Баҳо:
+ | -

Антонио Матеу Лаос «Атлетико» – «Реал» (2:1) учрашуви бош ҳаками Мигель Анхель Ортис Арьяснинг Ли Кан Инни Федерико Вальвердега нисбатан қўпол фоли учун жазоламаслик қарорига муносабат билдирди.

«Барчамиз кўрган кадрда вазият жуда аниқ — хавф ниҳоятда катта эди. Умид қиламанки, жиддий жароҳат йўқ. Аммо биз бундай ҳаракатлар қизил карточка билан жазоланишига ўрганиб қолганмиз», — деди Ла Лиганинг собиқ ҳаками El Día Después дастурида.

Лаос, шунингдек, ҳакам танаффус пайтидаёқ вазият такрорини кўриб чиққан бўлишига ишонч билдирди. Унинг фикрича, Вальверденинг дарҳол ўрнидан туриб, норозилик билдиришни бошлагани видеоҳакам Даниэль Трухильо Суареснинг вазиятга берган баҳосига таъсир қилган бўлиши мумкин.

«Охир-оқибат Вальверденинг ҳаракати VARнинг вазиятга аралашишига тўсқинлик қилди. Буни тушуниш жуда қийин, чунки бундай ҳолатда мутлақо бошқача қарор қабул қилиниши керак эди. Кўпинча VAR футболдан кўра математика билан кўпроқ шуғулланаётгандек туюлади», — деди собиқ ҳакам.

Лаос футболчининг майдондаги реакцияси жазо миқдорига таъсир қилмаслиги кераклигини ҳам таъкидлади.

Киритилди: 23:16, 22.09.2026.
Ўқилди: 2186 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик