Кириш Регистрация
22/09 10:00 Вьетнам 0-2 Ўзбекистон
22/09 10:00 Филиппин 2-1 Кувайт
22/09 15:00 Жанубий Корея 2-0 Саудия Арабистони
23/09 10:30 Хитой - БАА
23/09 10:30 Эрон - КХДР
23/09 15:30 Япония - Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон - Гонконг

Испания ҳакамлар қўмитаси Ли Кан Инга қизил карточка кўрсатилиши керак бўлганини тан олди

Баҳо:
+ | -

Испания Қироллик футбол федерацияси (RFEF) ҳузуридаги Ҳакамлар техник қўмитаси (CTA) Ла Лиганинг 7-туридан ўрин олган «Атлетико» – «Реал» учрашувида мадридликлар ҳужумчиси Ли Кан Иннинг Федерико Вальвердега нисбатан ишлатган қоидабузарлиги бўйича хулоса чиқарди.

Учрашувни Мигель Анхель Ортис Арьяс бош ҳакам сифатида бошқарган.

«Ли Кан Ин Феде Вальверденинг югуриш йўлини тўсиш учун ҳаракат қилади. У бутсасининг тишлари билан рақиб оёғига зарба беради. Бу бўғим чиқишига олиб келиши мумкин бўлган, жароҳат хавфи юқори ҳаракат эди. Бундай вазиятда тўғридан-тўғри жарима зарбаси ва қизил карточка белгиланиши керак эди. Бу ҳакамнинг аниқ ва очиқ хатоси бўлган, VAR вазиятга аралашиши шарт эди», — дейилади CTA хулосасида.

Учрашувдан сўнг «Реал» Вальвердега чап тўпиқ боғламларининг учинчи даражали чўзилиши ташхиси қўйилганини маълум қилди.

Киритилди: 23:19, 22.09.2026.
Ўқилди: 1039 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик