"Барселона" ва "Севилья" жамоалари ўртасида кечадиган УЕФА Суперкубоги учрашувини Уильям Коллум бошчилигидаги шотландиялик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Бу ҳақида “Спорт Экспресс” УЕФА расмий сайтига таяниб хабар бермоқда.
Коллумга қанотларда Дамьен Магрэт (Ирландия) ва Фрэнсис Коннор (Шотландия) ёрдам беради. Заҳира рефереси Грэм Чемберс (Шотландия).
Эслатиб ўтамиз, жорий йилги УЕФА Суперкубоги баҳси 11 август куни Тбилиси шаҳрида бўлиб ўтади.