Каталониянинг "Барселона" клуби ёзги трансфер ойнасида бир қанча футболчилар билан хайрлашмоқчи.
Кетадиганлар рўйхатини ҳужумчи Роберт Левандовски ва ярим ҳимоячи Френки де Ёнг бошқариб турибди. "Блауграна" раҳбарияти бу футболчилардан қутулмоқчи, чунки улар жамоада энг юқори маошга эга.
Каталонияликлар ҳимоячилар Роналд Араухо ва Жюл Кунде бўйича таклифларни ҳам кўриб чиқишга тайёр. Бразилиялик ҳужумчи Витор Роке сотувга қўйилган футболчилар рўйхатини якунлади.