Кириш Регистрация

Винисиус президентлик сайловларидан сўнг «Реал»ни тарк этиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Винисиус Жуниорнинг жамоадаги келажаги клуб раҳбарияти ўзгарган тақдирда сўроқ остида қолиши мумкин. Бу ҳақда Мадрид клуби президентлигига номзод Энрике Рикельмега яқин манбаларга таяниб Rodra нашри хабар бермоқда.

Манба берган маълумотларга кўра, Рикельменинг атрофидагилар бразилиялик форварднинг трансферга чиқарилиши эҳтимолини истисно этмаяпти. Тўғри, номзоднинг ўзи расман бундай баёнот билан чиқмаган.

Бундан олдинроқ Рикельме агар сайловда ғалаба қозонса, «Реал» учун «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд ва ярим ҳимоячи Родрини сотиб олишга ваъда берган эди. Бироқ, бундай кенг кўламли (масштабли) лойиҳани амалга ошириш учун клубга ҳозирги юлдуз футболчиларидан бири билан хайрлашишга тўғри келиши мумкин.

Киритилди: 19:56, 04.06.2026.
Ўқилди: 2755 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик