Кириш Регистрация

Жезуш Роналду билан келишувни бузгани айтилмоқда

Баҳо:
+ | -1

Миллатлар лигаси гуруҳ босқичи 2-турида Норвегияга қарши 2:1 ҳисобида якунланган учрашувда Португалия бош мураббийи Жорже Жезуш Криштиану Роналдуни майдонга туширмади. Record газетаси ижрочи директори Педру Соуза Now Canal эфирида маълум қилишича, бу аввалдан эришилган келишувнинг бузилиши бўлган.

Манбага кўра, мураббий ва 41 ёшли футболчи ўртасидаги келишув 2026 йил август ойида, Португалия терма жамоасининг кузги ўйинлар учун таркиби эълон қилинишидан олдин тузилган.

Шунингдек, Роналду Жезушнинг миллий жамоа бош мураббийи этиб тайинланишига фаол ёрдам бергани айтилмоқда.

Томонлар ҳужумчининг ўйин вақтини босқичма-босқич тақсимлашга келишиб олган. Режага кўра, Роналду Норвегияга қарши ўйинда 30 дақиқа майдонда ҳаракат қилиши керак эди, аммо у умуман ўйинга қўшилмади.

Энди Жезушдан нега аввалги келишувдан чекингани ҳақида тушунтириш кутилмоқда.

Роналду Португалия терма жамоаси ўйинини 18 йилдан кейин илк бор тўлиқ захирада ўтказди. Бунгача шундай ҳолат Евро-2008да Швейцарияга қарши 0:2 ҳисобида якунланган учрашувда кузатилган эди.

Миллатлар лигаси 1-турида Роналду Уэльсга қарши 1:0 ҳисобидаги ўйинни асосий таркибда бошлаб, 67-дақиқада алмаштирилган эди.

Киритилди: 08:47, 29.09.2026.
Ўқилди: 2089 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик