Кириш Регистрация

Лапорта «Барселона»да Фликка ўринбосар танлади

Баҳо:
+ | -

«Барселона» президенти Жоан Лапорта аллақачон клуб келажаги бўйича режалар тузмоқда. El Nacional маълумотига кўра, каталонияликлар раҳбари келажакда Ханси Флик ўрнини Сеск Фабрегас эгаллашини истамоқда.

Айни пайтда «Барселона» Фликка тўлиқ ишонч билдирмоқда, айниқса жамоа яхши натижалар қайд этаётганини ҳисобга олсак.

Бироқ немис мутахассисининг клубдаги даври якунлангач, каталонияликлар бош мураббийлик лавозимида айнан Фабрегасни кўришни хоҳламоқда. У ҳозирда «Комо»да ўзини яхши томондан кўрсатмоқда.

Шунингдек, Фабрегаснинг шартномасида унинг «Барселона»га ўтишини осонлаштирадиган махсус банд мавжудлиги қайд этилган. Бундай банд ҳақидаги маълумот аввал ҳам тарқалган эди.

Айни пайтда «Барселона» Ла Лигада 7 турдан сўнг 21 очко жамғариб, турнир жадвалида ишончли тарзда етакчилик қилмоқда.

Киритилди: 18:55, 29.09.2026.
Ўқилди: 1931 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик