Кириш Регистрация

Фабиан Руис келажакда қайси жамоада ўйнамоқчи эканлигини айтди

Баҳо:
+ | -

«ПСЖ» ва Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Фабиан Руис фаолиятининг якуний қисмида қаерда ўйнашни исташини айтди.

30 ёшли жаҳон ва Европа чемпиони, шунингдек, икки карра Чемпионлар лигаси ғолиби бўлган футболчи ўзи тарбия топган ва профессионал фаолиятини бошлаган «Бетис»га қайтишни ният қилмоқда.

«Мен “Бетис”нинг катта мухлиси эканимни ҳамма билади. Бир куни у ерга қайтишни жуда хоҳлайман. Ҳозирча бунинг вақти келгани йўқ — айни пайтда “ПСЖ”да ўзимни яхши ҳис қиляпман. Аммо келажакда — ҳа, албатта», — дея Руиснинг сўзларини журналист Фабрицио Романо келтиради.

Фабиан Руиснинг Париж клуби билан шартномаси 2028 йилнинг ўрталарига қадар амал қилади ва уни автоматик равишда узайтириш имкониятини ҳам ўз ичига олади.

Испаниялик футболчи Францияга 2022 йилда кўчиб ўтган. Бунга қадар у тўрт йил давомида Италиянинг «Наполи» клуби сафида тўп тепган.

Киритилди: 08:37, 29.09.2026.
Ўқилди: 397 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик