2026 йилги «Олтин тўп» Лондонда топширилади. Тақдирлаш маросими 26 октябрь куни бўлиб ўтади, овоз бериш жараёни эса душанба куни якунланди.
Ташкилотчилар овоз бериш натижаларини сир сақлайди. Сўнгги йилларда ғолиб ўз муваффақияти ҳақида маросимга яқин вақтдагина хабар топмоқда. Авваллари эса ғолибга бу ҳақда олдиндан маълум қилиниб, тақдирлаш маросимидан сўнг журналда унинг суҳбати ва суратлари чоп этилар эди.
Polymarket экспертлари «Олтин тўп» соҳиби бўлиш эҳтимоли бўйича ўз прогнозларини янгилади.
Унга кўра, Ламин Ямал соврин учун асосий даъвогар сифатида кўрилмоқда — унинг имконияти 45 фоизга баҳоланган. Харри Кейн 42 фоиз билан иккинчи ўринда.
Килиан Мбаппе ва Лионель Месси эса 5 фоиздан кўрсаткич билан кейинги ўринларни бўлишиб турибди.













