Франция терма жамоаси Миллатлар лигаси гуруҳ босқичи 2-турида Бельгия устидан 1:0 ҳисобида минимал ғалабага эришди.
Учрашувдаги ягона голни «Бавария» вингери Майкл Олисе 88-дақиқада урди.
«Уч ранглилар» ўйин давомида тўпга кўп эгалик қилди ва узатмаларда жуда юқори аниқлик кўрсатди. Opta маълумотига кўра, Франция терма жамоаси сафар ўйинларида паслар аниқлиги бўйича статистика юритила бошланганидан бери ўзининг энг яхши натижасини қайд этди — 92,8 фоиз.
Франция Зинедин Зидан қўл остида ўтказган икки ўйиннинг ҳар иккаласида ҳам ғалаба қозонди. Бунгача жамоа Туркияни ҳам худди шу — 1:0 ҳисобида мағлуб этган эди.
2 октябрь, жума куни Франция «Стад де Франс»да Италия терма жамоасини қабул қилади.













