«Олтин тўп» соҳиби учун овоз бериш жараёни якунланди.
The Touchline маълумотига кўра, «Олтин тўп» ғолибини аниқлайдиган France Football журналистлари 2025/26 йилги мавсум якунлари бўйича овоз беришда тарихдаги энг қийин қарорлардан бирини қабул қилган.
Кўпчиликнинг фикрича, бу галги овоз бериш «Олтин тўп» тарихидаги энг мураккабларидан бири бўлди, чунки бу сафар яққол ғолиб йўқ.
Эслатиб ўтамиз, 2026 йилги «Олтин тўп» учун асосий фаворитлар сифатида «Барселона»нинг испаниялик ҳужумчиси Ламин Ямал ва «Бавария»нинг англиялик форварди Гарри Кейн кўрилмоқда.
«Олтин тўп»ни топшириш маросими 26 октябрь куни Лондонда бўлиб ўтади.













