Кириш Регистрация

Ўзил барча даврларнинг энг яхши футболчисини танлади

Баҳо:
+ | -2

Таниқли собиқ германиялик футболчи Месут Ўзил ўз фикрича, барча даврларнинг энг яхши футболчиси ким эканини айтди.

Собиқ ярим ҳимоячи 2010 йилдан 2013 йилгача Мадриднинг "Реал" клубида бирга ўйнаган Криштиану Роналдуни алоҳида эътироф этди.

"Роналду — футбол тарихидаги энг буюк футболчи. У барча рекордларни янгилади", — дея Ўзилнинг сўзларини Madrid Zone келтиради.

Криштиану Роналду 41 ёшида ҳам Португалия терма жамоаси сафида ўйнашда давом этмоқда. Клуб миқёсида эса у 2023 йил бошидан бери Саудия Арабистонининг "Ан-Наср" жамоаси шарафини ҳимоя қилмоқда.

Месут Ўзил ҳам 2023 йилда футболчилик фаолиятини якунлаган. У "Реал"дан кетганидан кейин "Арсенал", "Фенербахче" ва "Истанбул Башакшехир" клубларида тўп тепган.

Киритилди: 11:46, 29.09.2026.
Ўқилди: 2119 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик