Кириш Регистрация

«Реал» президентлигига номзод Холанднинг фамилияси туширилган формани намойиш этди (фото)

Баҳо:
+ | -

«Реал» президентлигига номзод Энрике Рикельме, агар сайловда ғалаба қозонса, Эрлинг Холандни трансфер қилишини маълум қилди.

37 ёшли бизнесмен El Hormiguero дастури эфирида Мадрид клубининг янги уй формаси футболкасини кўрсатди, унинг орқа томонида норвегиялик ҳужумчининг фамилияси ёзилган эди.

Холанд «Манчестер Сити» сафида тўп суради ва унинг инглиз клуби билан шартномаси 2034 йилгача мўлжалланган. Ўтган мавсумда 25 ёшли футболчи АПЛда 35 та учрашув ўтказиб, 27 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди.

«Реал»да президентлик сайловлари 7 июнь куни бўлиб ўтади.

Киритилди: 08:02, 04.06.2026.
Ўқилди: 1429 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик