Кириш Регистрация

Моуриньонинг «Реал» учун трансфер режалари: учта ҳимоячи нишонда

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи лавозимига қайтиши мумкин бўлган португалиялик мураббий Жозе Моуриньо «Қироллик клуби» таркибини кучайтириш учун бир нечта вариантларни кўрсатиб ўтди. «Onda Cero» хабарига кўра, «Special One» «қаймоқранглилар» раҳбариятидан бир нечта футболчини сотиб олишни сўраган.

Моуриньо «Сантьяго Бернабеу»га «Челси» латерали Марк Кукурельяни, шунингдек, «Манчестер Сити» ҳимоячиси Йошко Гвардиол ва «Арсенал» ҳимоячиси Рикардо Калафьорини олиб келишни истамоқда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда португалиялик мутахассис Лиссабоннинг «Бенфика» клубини бошқарган эди. Агар Флорентино Перес бўлажак президентлик сайловларида ғалаба қозонса, Жозе Моуринью «Реал»га бош мураббий этиб тайинланади.

Киритилди: 13:14, 04.06.2026.
Ўқилди: 1059 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик