Кириш Регистрация

"Манчестер Сити" сўнгги хабарлар фонида мухлисларга расмий мурожаат қилди

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Сити" футбол клуби ўзининг расмий сайтида сўнгги хабарлар муносабати билан очиқ баёнот эълон қилди. Унда клуб раҳбарияти мухлисларни ўз позициясининг ҳақлигига ишонтирар экан, хотиржам бўлишга чақирди.

"Клубнинг айбсизлигини исботлашга бўлган ишончимиз ва қатъиятимиз худди бошидагидек кучли. Нега ўз позициямизнинг ҳақлигига бунчалик ишонаётганимизни тушунишингиз учун сиз билан кўплаб маълумотларни бўлишишни истардим. Аммо суд жараёнининг қатъий махфийлиги ва биз уни сақлашга интилаётганимиз ҳозирча бунга имкон бермайди. Ҳатто ушбу мактуб ҳам барча талабларга мос эканига ишонч ҳосил қилиш учун бир неча бор ҳуқуқий текширувдан ўтказилди", — деди "Манчестер Сити" клуби раиси Халдун ал-Муборак.

Эслатиб ўтамиз, ўтган жума куни клуб молиявий қоидаларни бузиш бўйича 115 та ҳолатдан 114 тасида айбдор деб топилгани ҳақида хабар тарқалган эди.

"Манчестер Сити" раҳбарияти ушбу қарор устидан апелляция беришни режалаштирмоқда. Айни пайтда клубга нисбатан қандай жазо қўлланиши ҳам ҳали аниқланмаган.

Киритилди: 21:43, 28.09.2026.
Ўқилди: 1343 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик