Дортмунднинг «Боруссия» жамоаси хужумчиси Чиро Иммобиле шу трансфер ойнасида клубни тарк этади.
«Боруссия»нинг янги бош мураббийи Томас Тухель 25 ёшли италиялик футболчига бу мавсум ишонч билдирмоқчи эмас ва уни 15 миллион еврога сотишга тайёр.
«Севилья» клуби хужумчи учун 12 миллион таклиф қилган.
«Боруссия» Иммобилени ўтган мавсум 19 миллион евро эвазига сотиб олган эди.