Кириш Регистрация
28/04 00:00 Ман. Юнайтед 2-1 Брентфорд
28/04 00:00 Эспаньол 0-0 Леванте
28/04 19:00 Андижон 2-1 Динамо
28/04 19:00 Сўғдиёна 5-2 Сурхон
28/04 20:00 Пахтакор 2-2 Насаф
28/04 23:59 ПСЖ - Бавария
29/04 19:00 Қизилқум - Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи - Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор - Навбаҳор
29/04 23:59 Атлетико - Арсенал

Ўзбекистон терма жамоаси ФИФА рейтингида яна бир поғона пастлади

Баҳо:
+ | -

ФИФА 2015 йилнинг 9 июль кунида терма жамоаларнинг янги рейтингини эълон қилди.

Янги рейтингга кўра, Ўзбекистон терма жамоаси ўтган ойдагидан бир поғона пастлаган ва 453 очко билан 75-ўринда қайд этилди. Ўзбекистон терма жамоасидан бир поғона юқорида Фарер ороллари терма жамоаси жойлашган.

Осиё терма жамоалари бўйича Ўзбекистон олтинчи бўлиб турибди. Эрон 716 очко билан 41-ўрин, Япония 621 очко билан 52-ўрин, Жанубий Корея 608 очко билан 58-ўрин, Австралия 559 очко билан 63-ўрин ҳамда БАА 457 очко билан 73-ўринда ўрнашган.

Америка кубоги мусобақасидан кейин топ-10да жиддий ўзгаришлар бўлган. Аргентина терма жамоаси 1473 очко билан 1-ўринга кўтарилиб олган бўлса, Германия 2-поғонага тушди. Кейинги ўринларни Бельгия, Колумбия ва Голландия эгаллаган. 

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 14:07, 09.07.2015.
Ўқилди: 6670 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик