"Бетис” бош мураббийи Пепе Мель клубнинг 18 ёшли ярим ҳимоячиси Даниэль Себальосни “Реал”га ўтишдан кўра ҳайдовчилик гувоҳномаси кўпроқ ташвишга солаётганини таъкидлади.
“Реал”? Себальосни ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш ундан кўпроқ ташвишга солаяпти”, - дея Мель сўзларини келтиради Goal.com га асосланиб Bombardir.ru.
Эслатиб ўтамиз, Себальос Испания ўсмирлар терма жамоасининг Европа чемпионатидаги муваффақиятида катта роль ўйнаган ва шу сабали футболчига “Реал”нинг қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.