“ПСЖ” клуби сардори Тиаго Силва парижликлар сафини тўлдириши кутилаётган аргентиналик ярим ҳимоячи Анхел Ди Мария хусусида тўхталиб ўтди.
“Менинг фикримча, Ди Мария учун “ПСЖ”га ўтиш – олдинга ташланган қадам. Барча клублар “ПСЖ”ни ҳурмат қилишлари зарур. Биз Европанинг энг кучли клублари қаторидан ўз ўрнимизни эгаллаб улгурдик”, - дейди Силва.