Кириш Регистрация
19/01 00:45 Милан 1-0 Лечче
19/01 01:00 Реал Сосьедад 2-1 Барселона
19/01 22:30 Кремонезе 0-0 Верона
20/01 00:45 Лацио 0-3 Комо
20/01 01:00 Эльче 2-2 Севилья
20/01 01:00 Брайтон 1-1 Борнмут

"Барселона" суперюлдузи: "Агар Флик кетса, мен ҳам жомадонларимни йиғишни бошлайман"

Баҳо:
+ | -

Ханс-Дитер Фликнинг "Барселона" билан амалдаги шартномаси 2027 йил ўрталаригача мўлжалланган. Каталония жамоасининг юлдуз вингери Рафинья Фликни клубдаги энг муҳим шахс деб ҳисоблайди. Бразилиялик футболчи Фликка ҳатто жамоадаги исталган шеригидан ҳам яқинроқ экани таъкидланмоқда.

The Touchline маълумотига кўра, Рафинья агар Ханс-Дитер Флик бош мураббийлик лавозимини тарк этса, "Барселона"ни тарк этишга ҳам тайёр.

"Рафинья ўз атрофидагиларга шундай деган: "Агар Флик кетса, мен ҳам жомадонларимни йиғишни бошлайман", — дея манба сўзларини келтиради нашр.

Қайд этилишича, Рафинья аввал ҳам бир неча бор агар Флик жамоага келмаганида жамоани тарк этган бўлишини айтган.

"Барселона" навбатдаги ўйинини 21 январь куни Чемпионлар лигасида "Славия"га қарши ўтказади.

Киритилди: 16:48, 20.01.2026.
Ўқилди: 3156 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.