Кириш Регистрация
19/09 17:30 Марокаш 6-3 Панама
19/09 17:30 Эрон 9-4 Гватемала
19/09 19:30 Нефтчи 2-2 Қизилқум
19/09 20:00 Португалия 3-2 Тожикистон
19/09 20:00 Франция 7-3 Венесуэла
19/09 21:45 Фейеноорд 0-4 Байер
19/09 21:45 Црвена Звезда 1-2 Бенфика
19/09 22:00 Леганес 0-2 Атлетик Бильбао
19/09 23:59 Монако 2-1 Барселона
19/09 23:59 Аталанта 0-0 Арсенал
19/09 23:59 Атлетико 2-1 РБ Лейпциг
19/09 23:59 Брест 2-1 Штурм
20/09 17:30 Таиланд - Бразилия
20/09 17:30 Куба - Хорватия
20/09 20:00 Коста-Рика - Ўзбекистон
20/09 20:00 Нидерландия - Парагвай
20/09 21:30 Кальяри - Эмполи
20/09 23:45 Верона - Торино
21/09 00:00 Алавес - Севилья
21/09 16:30 Вест Хэм - Челси
21/09 17:00 Вальядолид - Реал Сосьедад
21/09 18:00 Венеция - Женоа
21/09 19:00 Астон Вилла - Вулверхэмптон
21/09 19:00 Фулхэм - Ньюкасл
21/09 19:00 Лестер - Эвертон
21/09 19:00 Тоттенхэм - Брентфорд
21/09 19:00 Ливерпуль - Борнмут
21/09 19:00 Саутгемптон - Ипсвич
21/09 19:15 Осасуна - Лас-Пальмас
21/09 21:00 Ювентус - Наполи
21/09 21:30 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
21/09 21:30 Валенсия - Жирона
21/09 23:45 Лечче - Парма
22/09 00:00 Реал Мадрид - Эспаньол

Рафаэль Бенитес: «0:0 - бу ҳисобни сира ёқтирмайман»

Баҳо:
+ | -

Ниҳоят, ўтган ҳафта Испания Ла-лигасининг навбатдаги мавсуми ҳам старт олди. «Қироллик клуби» - «Реал» табиийки, ўз одатига кўра, яна фақат чемпионликни кўзламоқда. «Барселона»ни тахтдан ағдаришдек оғир вазифани ўз зиммасига олган Рафаэль Бенитес янги мавсум бошланиши арафасида махсус интервью бериб, Мадриддаги ўтмишини эслади. Шунингдек, ҳозирги куни ва келажагига ҳам тўхталди.

- Қайтиш ваҳимага солмаяптими?

- Йўқ, ахир мадридликман. Шу ерда ўсиб-улғайганман, шаклланганман. Вақтида дўстларимиз билан ўйин бошланишидан 2 соатча олдин «Бернабеу»га кириб, 3-қаватдаги тик туришга мўлжалланган жойга ўрнашиб олардик. Хуллас, болалигим ва ўсмирлигим шу клуб билан ҳамоҳанг ўтган.

- Шунчалик юқоридан футболчиларни фарқлай олармидингиз?

- Ҳа, бу менинг ўзига хос устунлигим эди. Айниқса, Дель Боске, Сантилья, Гарсия Ремон, Агустин ва Чендонинг ҳаракатларини диққат билан кузатардим. Зеро, ўзим айнан шулар билан бирга ўйнай бошлаганман. Айтайлик, охирги ўйиним («Реал» ёшлар жамоасида)да Бутрагенью илк марта майдонга тушганди. Эмилио кейинчалик ўша баҳсни 5:1 ҳисобида ютганимиз ва голлардан 2 ёки 3тасини ўзи урганини ғурурланиб тилга олганди. Аммо мен буни эслолмайман. Негадир бошида унга эътибор бермаган эканман. Қаранг, Бутрагенью охир-оқибат, бошқаларга ўхшамайдиган алоҳида футболчи бўлиб етишди...

Эсимда, ҳар пайшанба куни биз - филиалда тарбияланаётган йигитлар асосий жамоага қарши тўп сурардик. Дейлик, Штиликега қарши! Бундай ўйин­лар ҳар биримиз учун таърифланмас иштиёқ манбаи ҳисобланарди. Энг қизиғи, афсонавий Ди Стефано ҳакамлик қиларди ва асосий таркиб футболчилари жаримадан гол урмагунларича зарбани қайта-қайта тептираверарди. Баъзан катталар сал эркинликка берилишар ва биз уларни бунинг учун муносиб жазолардик. Аммо Гойо Бенито, Висенте, Моловни ёки Ди Стефано ҳакамлик қилишса, асосий жамоани ғалаба қозонишга мажбур этишарди. Айтганча, ўша пайт «Кастилья» ҳам чакки эмасди. Мисол учун, ихтиёримизда машҳур «кинта» («Бутре бешлиги» - Санчис, Мартин Васкес, Мичел, Падреса ва Бутрагеньюни «Реал» тарихидаги энг иқтидорли тарбияланувчилар авлоди сифатида шундай аташган) бор эди.

- «Кинта» таркибидаги футболчилар ўша пайт ҳали болакай бўлишган-ку...

- Ҳа, мен ҳам жуда ёш эдим. Асосий жамоа кийиниш хонаси рўпарасидаги 10 метрли йўлакка қарар эканмиз, барчамизни қўрқув босарди! «Утильеро» (тўплар ва формалар тайёрлигига жавоб берувчи масъул)ни кўрганимизда эса, вужудимизни тер босарди. Яъни ҳозирда йўқолиб бораётган ҳурмат тушунчаси юқори эди. Мендан вақтида сўрашган: «Болакай, оёғинг ўлчамини биласанми?»  Дарҳол жавоб берганман: «Ҳа, 41». «Утильеро эса индамай, 44-ўлчамдаги бутсани ирғитган. Шунда мен лом-мим демасдан, улкан бутсалар билан майдонга йўл олганман. Энг яхши ҳолатда эса, уни дўстларим билан алмаштириб олардим. Энди бунақаси ақлга сиғмайди: ҳар кимда камида 3 жуфт шахсий бутсаси бор.

- Вальдебебасдаги ўша 10 метрлик йўлак яна метафорик маъно касб этган: у асосий жамоани бошқалари билан ажратиб турган. Йўлакни босиб ўтиш учун...

- ... Бунга муносиб эканлигингни амалда кўрсатишинг талаб этиларди. Яқинда ўсмирлар жамоасини «Вальядолид»га қарши ўйинини кузатдим. Ҳозиргиларга анча осон. Болалардан фақат оддий нарсалар талаб қилиняпти: ишлаш, иштиёқ ва маҳорат бобида кўзга ташланиш.

- Умуман олганда, энди қўрқув тушунчасидан мутлақо холи клубга қайтдингиз...

- Қайтараман, айнан шу ерда шаклланганман ва клубда 2-ўринни ҳаттоки, муҳокама этмасликларини жуда яхши биламан. Мақсаднинг амалга ошиши эса меҳнат, трансферлар, жамоага боғлиқ. Қўл остимдаги жамоа жуда кучли ва барчаси учун курашади. Лекин энг муҳими - «олтин ўрта»ни, бошқача айтганда, мувозанатни топиш. Биз таркибдан шу тариқа фойдаланишимиз керакки, мавсум финиши, яъни май ойида ҳал қилувчи ўйинларда ҳужумкорликка зўр бериб, уларни ўз фойдамизга ҳал этишни уддалайлик. «Мадрид» нонини еган инсон сифатида мендан нималар кутишаётганини яхши тушунаман. Албатта, стадионимизнинг илиқ қабулидан умидворман. Мухлисларнинг талабларидан яхши хабардорман - сифатли футбол ва ёрқин ғалабалар. Муҳими, улар майдонда борини бериб ўйнайдиган жамоани ниҳоятда қадрлашади. Бу ақлли ёндашув. Шунга яраша, имкон қадар чиройли ўйин намойиш этишимиз шарт. Шахсан мен 0:0 ҳисобини асло ёқтирмайман. Ҳар бир жамоа муайян савияга эга. «Мад­рид»нинг савияси эса мудом гол уришни тақозо этади. Моҳиятан  олганда, бар­қарорлик, мувозанат тарафдориман - бу доимо ўз олдимга қўядиган бирламчи мақсад. Ўйлайманки, ғояларимизни амалга татбиқ этишда мухлислар яқиндан ёрдам беришади ва шунинг баробарида жамоа ўйинларидан роҳатланишади.

- Кўплаб мураббийлар 1:0дан 4:3ни маъқул кўришади. Сизнинг бу масаладаги позициянгиз қандай?

- Асосий ғоям - тартибли жамоа шакллантириш. «Реал» одатда кўп гол уради ва шундай давом этиши шарт. Лекин шунинг баробарида меъёридан кўпроқ гол қўйиб юборадики, энди буни тўғрилаш лозим. Шундай қараш борки, унга кўра, мен ҳимоявий мураббий эканман. Йўқ, ундай эмас. Мана, «Наполи» 104та гол урди. Агарда ҳужумкор жамоага эга бўлсам, албатта, ҳужумни ёқлайман. Мабодо нималарнидир назорат қилиш зарурати сезилса, худди шундай йўл тутаман. Ҳар қандай ҳолатда ҳам, биттаси тайин: «Реал» рақибига нисбатан кўпроқ гол уриши шарт. Шунинг баробарида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлашга ҳам эътибор қаратиши зарур.

- Шундай ҳужумкор футболчилар билан ҳимоя ҳақида қайғуриш ғалати эмасми?

- Асосийси - ўйин ғоясига эга бўлиш. Бизнинг услубимиз моҳияти шуки, тўп назоратини ўз қўлимизга олишимиз ва у билан нима қилишни билишимиз шарт. Шунингдек, тўп йўқотилган пайт уни тезроқ қайтариб олишни ҳам уддалаш муҳим. Жамоам тезкор ҳужумларга таянади ва шогирдларим тўпни шунчаки, олиб юриш учунгина назорат қилишмайди. Асосийси - тўп билан нима қилиш, ҳужумни ривожлантириш. Айниқса, олдинги чизиқда сифат ва иқтидор уйғунлиги кўзга ташланиши зарур. Ғояларимни амалда кўриш йўлида футболчиларга маълум эркинлик бераман, агарда улар бунга эҳтиёж сезишса. Ҳа, жамоам ҳимоя бобида ҳам кучайиши керак. Ахир ҳаммаси ҳимоя­дан бошланади. Лекин ишонтириб айтаман, «Реал» ҳеч қачон чуқур ҳимояга ёпишиб олмайди. Талаб шунга яраша, жуда юқори: футболчилар тўпни имкон қадар тезроқ қайтариб олиш ва рақиб жамоа жарима майдонига яқин жойда комбинация уюуштириш учун «прессинг»ни кучайтиришлари керак.

- Бэйл ярим ҳимоячи сифатида ёқяптими?

- Ихтиёримдаги таркибда Иско, Хамес Родригес, Бэйл, Роналду каби йигитлар жамланишгани ёқимли муаммо. Демоқчиманки, кучли ҳужумкор футболчиларга эгамиз ва уларнинг кўплари одатга кўра, марказ томон ҳаракатланиб, тўп суришни маъқул кўришади. Энди улардаги устун жиҳатларни уйғунлаштиришимиз зарур. Мисол учун, Гарет очиқ ҳудуд орқали ҳужумга ўтишни қойиллатади, Хамес ва Иско эса икки чизиқ ўртасида яхши ишлашади. Роналду марказга ўтишни ёқтирса, Бензема зарба беришни пайсалга солмайди... Ўйинимиз ғоясига асосан, улар майдон бўйлаб эркин ҳаракатланиш ҳуқуқига эгалар. Хўш, асл позиция­ларичи? Футболчи қаерда кўпроқ наф берса ва ўйиндан роҳатланса, худди ўша жойда ўйнаши керак. Бу масалада жамоа ва футболчилар манфаатини ўзаро уйғунлаштириш муҳим. Энг катта вазифа ҳам шу.

- Сизда ўйиннинг муайян чизгиси борми?

- Кўпчиликнинг наздида 4-3-3 дейлик, 4-2-3-1дан кўра, ҳужумкорроқ схема ҳисобланади. Аслида бу схемалар футболчиларнинг майдондаги жойлашувларини билдиради, холос. Шахсан мен кўп эътибор бераман: айрим жамоалар ўйинни 4-3-3 схемасида бошлашади, лекин амалда қанот ўйинчиларини ҳимояга яқин жойга суришади. Натижада тактик схема ўз-ўзидан 4-1-4-1га айланади. Демоқчиманки, танланган тактикага қараб, жамоанинг ҳужумкор ёки ҳимоявий ҳаракатларга зўр беришини айтиш ноўрин. Мисол учун, мен 4-2-3-1 схемаси бў­йича ҳам ҳужумкор, ҳам ҳимоявий ўйин ташкил этишим мумкин. Биринчисида ҳимоячиларга майдон маркази атрофида ҳаракатланишларини тайинлайман. Иккинчисида эса, аксинча, жарима майдонидан ташқарига чиқмасликларини таъкидлайман. Шундай экан, ҳаммаси қандайдир чизгилар эмас, балки ҳаракатга боғлиқ.

- Хўш, ҳимояни майдон марказигача суришингиз мумкинми?

- Шуниси аниқ - жамоам тартибли ва фаол ҳаракатларга таянади. Доимо айтаман: барчаси футболчиларнинг ҳаракатларига боғлиқ. Иско, Хамес, Хесе, Бэйл, Бензема, Роналду - булар асосан ҳужумга эътибор қаратишади. Лекин шунинг баробарида «прессинг» уюштиришга ёрдамлашсалар, озроқ югурадилар. Зеро, тўп олдинги чизиқда тортиб олинса, футболчилар кучи тежалади. Акс ҳолда, тинмай чопиш, ҳаллослаб югуришга тўғри келади.

- Майдон марказида 2 нафар таянч ярим ҳимоячиси - бу қоидами?

- «Наполи»да айнан шу тактикани тез-тез қўллардим. «Реал»да эса 4-4-2, 4-3-3, 4-2-3-1 тактик услубларини синаб кўрдим. Назаримда, майдон марказида таянч ярим ҳимоячилар жуфт­лиги ҳаракатланганида, орқа чизиғимиз анча мустаҳкам кўринди. Баъзи ўйинларда таянч футболчилари жуда олдинга ўтиб кетишади ва орқада фақат 2 нафат марказий ҳимоячи ҳамда хавбек қолади. Натижада рақиб ўта хавфли қарши ҳужум ташкил этади. Хуллас, схемада, яъни футболчиларни майдонга жойлаштиришда барчаси инобатга олинади.

- «Реал»да яна янги одамларни ҳам кўрамизми?

- Трансферлар бозори 31 августгача очиқ экан, ҳар нарса бўлиши мумкин. Лекин мен фақат таркиб хусусида гапира оламан. «Реал»ни кучайтириш осон эмас - бозорда ихтиёримиздаги футболчилардан устун саналувчи ўйинчиларни топиш амри-маҳол. Лекин куча­йишнинг бошқа бир усули бор - бу сифат устида ишлаш. Яъни ҳар бир чизиқ, ҳар бир футболчи билан алоҳида шуғулланиш орқали янада яхшироқ савияга чиқиш мумкин.

- «9-рақам» позицияси учун Бенземага нисбатан бошқача хусусиятлар жамланмасига эга футболчи  олишни мўлжалламаяпмизми?

- Ҳар қандай позиция учун муқобил вариант бўлиши доимо плюс ҳисобланади. Мисол тариқасида майдон марказини олайлик: сенда кучли ярим ҳимоя­чи бор, ундан қолишмайдиган яна бир футболчи эса захирада ўтирибди. Бундай ҳолатда ўйиннинг боришига қараб, уларни алмаштиришинг мумкин. Ҳужумчилар масаласида ҳам шундай. Бензема - бетакрор ўйинчи. Янги мавсумга тегишли умидларимдан бири айнан унга боғлиқ: Каримнинг 20-25та гол маррасини забт этишини истайман. У ишончимга тўла умид қилиши мумкин. Лекин алоҳида айтишим керак, ҳужумда Бенземадан ташқари, етарли захира вариантларига эгамиз. Мисол учун, Роналду экс-траординар «кабесеадор» («иккинчи қават»да ўйнаш устаси) ҳисобланади.

- «Реал»нинг кийиниш хонаси кўплаб мураббийлар «бошига етган». Айтингчи, сиз худбинлик хусусиятини назорат қила оласизми?

- Айтишим жоиз, футболчилар билан етарли даражада кўп суҳбатлашдим. Уларда ротация ва ҳар бир футболчи юз тутиши мумкин бўлган муаммолар ҳақида гаплашдик. Ротация футболчиларнинг ҳолати, ўйин вақти ва жойига боғлиқ. Ҳарқалай, ротация статистикасини яхшилаш учунгина бу ишга қўл урмайман. Ваъда бераман, ҳар бир ўйинчи алмаштириш чуқур таҳлил қилинади. Баъзан кимдир чарчагани туфайли эмас, дейлик, жароҳатланиши хавфи ошгани туфайли ҳам дам олиши мумкин. Табиийки, доимо юқори савияда турувчи футболчилар ҳам бор. Ўйиндан четда қолаётганлар уларга ҳавас қилиб, рақобат тақдим этишса, бундан бошим кўкка етади. Яна шундай футболчилар борки, 70 фоизли тайёргарлик билан ҳам 100 фоиз шай ўйинчидан устун ҳисобланишади. Мисол учун, мен 2 кун оралиғида «Ауди» кубогининг икки ўйинига бир хил таркиб танлай олмайман. Зеро, бунда футболчиларнинг жароҳатга йўлиқишлари эҳтимоли жуда ошади. Аммо ЧЛ финали ва Испания чемпионатининг муҳим ўйини кетма-кет келиб қолса, битта таркибга таянишим мумкин.

- «Барса»га алоҳида эътибор қаратасизми?

- Ла-лига биргина «Барселона»дан иборат эмас. «Атлетико», «Валенсия», «Севилья»... каби жамоалар ҳам бор. Бироқ тушунарлики, «Барселона» - чемпион! Агарда унга қарши ўйинларда тўп назоратини қўлга олсак, ошиғимиз олчи бўлади. Чунки рақиб ҳам ўйинни назорат қилишга одатланган ва тўпсиз ғоят қийналади. Яна бир вариантга кўра, биз тартибга эътибор қаратиб, қарши ҳамлаларда рақибни ушлашга уринишимиз мумкин. Лекин бу осон эмас. Чунки тўп назоратини «Барса»га бериб қўйсангиз, у ўзини ҳавода учаётгандек эркин ҳис қилади.

- Хотинингизнинг айтишича, илк учрашувда унга 4-2-2 схемасининг нозик жиҳатларини тушунтирган экансиз...

- Бу хотинимнинг гапи... Ҳақиқат шуки, биз илк учрашувдан олдинроқ кўп марта ўзаро мулоқотда бўлганмиз. Асосийси, у эндиликда барчасига кўникиб улгурди. Ҳа,  эҳтимол, хотинимга қийиндир, аммо у мени тўла тушунади.

Бенитес 0:0ни ҳарчанд ёқтирмасин, илк турда шу ҳисоб  билан чекланишга мажбур бўлди - «Спортинг»-«Реал» ўйинида гол урилмади.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 08:29, 28.08.2015.
Ўқилди: 4454 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.