Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Футбол оламидаги энг қимматбаҳо футболчи ким - Зиданми ёки Роналду?

Баҳо:
+ | -

Бу саволга дабдурустдан жавоб қайтаришга шошилманг. Ҳарқалай, футбол тарихидаги энг қимматбаҳо ўйинчи кимлигини билиш учун Transfermarkt.de сайти статистикасини варақлаш кифоя қилмайди қайсидир маънода. Ахир 2000-йиллар бошида асосий юлдузлар трансфери учун тўланган суммани ҳозирги харидлар, уларга сарфланган маблағ билан солиштириб бўлмайди асло. Бунга биринчи навбатда, инфляция даражаси имкон бермайди. Оддий мисол: «Ювентус» 2001 йилнинг июлида Жанлуижи Буффон учун 52,88 млн. евро ажратганди. Валюта қийматининг тебранишини ҳисобга олсак, ҳозир бу сумма 67,9 млн. еврони ташкил этар экан. Шундай бўлгач, Буффон моҳиятан дейлик, ёзда 63 «лимон» эвазига «МЮ»дан «ПСЖ»га ўтган Анхель Ди Марияга нисбатан қимматроқ, дейиш мумкин. Бундай ҳисоблаш методикаси ўта жўн. Барча трансферлар қиймати еврога ўгирилди. Кейин 2015 йилнинг июнь ҳолати бўйича инфляция даражаси қўшиб чиқилди. Албатта, бунда Европа банкларининг махсус маълумотлари инобатга олинди.

Демак, аввало, энг қимматбаҳо футболчиларнинг одатий рейтингига назар соламиз:

Инфляция даражаси инобатга олинганидан кейин барчаси ғоят қизиқарли кўриниш олади. Дейлик, 2001 йили 73,5 миллион еврога баҳоланган Зайниддин Зидан дарҳол кучли учликка кўтарилади. Чунончи, ўша вақтдаги 73,5 «лимон» ҳозирги шароитда 94,6 млн. евро ўрнини босади.

Энг қизиғи, Transfermarkt.de сайтининг одатий рейтингида деярли тенг бўлган рақамлар кескин ўзгариб кетади. Мисол учун, Давид Луиз (49,5 млн. евро, 2014 йил) ва Рио Фердинанд (46 млн. евро, 2002 йил)нинг трансферини келтириш мумкин.

49,5 млн. евро

«ПСЖ» 2014  йили Давид Луизга шунча маблағ сарфлаб, уни дунёдаги энг қимматбаҳо ҳимоячига айлантирганди.

 

58 млн. евро

2002 йилдан кейинги инфляция даражасини ҳисобга олсак, Рио Фердинанднинг трансфер баҳоси шунчага кўтарилади.

Худди шундай қиёслашни Эрнан Креспо («Лацио» унинг учун 2000 йили 55 млн. евро тўлаганди) ва Эдинсон Кавани (2013 йил, «ПСЖ», 64,5 млн. евро) мисолида ҳам кўриб чиқиш мумкин. Алоҳида «формула»га асосан ҳозир Креспо 72,7 млн. еврога, Кавани эса 65 «лимон»га баҳоланарди. Луиш Фигу (2000 йили 60 млн. еврога баҳоланган)нинг трансфер нархидаги «сакраш» янада сезиларли.

79,3 млн. евро

Инфляция ҳисобига Луиш Фигунинг «Реал»га ўтишдаги трансфер нархи. Бундай ҳисоб-китобга кўра, португалиялик дейлик, Ди Мария (75,7 млн. евро) ва Златан Ибрагимович (75,9 млн. евро)дан ҳам қимматлашади.

45 млн. евро

«Реал» ва «Интер» клублари тегишлича Роналдо (2002 йили) ва Кристиан Вьери (1999 йил)га шунча тўлашган. Инфляция даражасини ҳисоблаганда, айни кунда Вьерининг трансфери қимматроқ - 60,7 млн. евро. Роналдоники эса 56,8 «лимон»га кўтарилади.

Павел Недвед ва Энди Кэрроллнинг трансфер нархи деярли тенг (41,2 ва 41 млн. евро) эканлигидан ажабланяпсизми? Хавотир олманг, Недведнинг баҳоси 2001 йилдан буён инфляция ҳисобига 52,9 млн. еврога ошди. Кэрролл­нинг трансфери эса 4 йил ичида атиги 43,6 «лимон»га етди.

Бошқа мисол: 2001 йили «Ювентус» Лилиан Тюрамга 41,5 млн. евро тўлаганди. Ҳозирги ҳолатда у ҳаттоки, Тьяго Сильвадан ҳам қимматроқ туради - 53,9 млн. евро. Бразилиялик ҳимоячининг нахри эса 43 млн. еврога тенг.

 Тўғри, яқин ўтмиш юлдузларига ёқимсиз ҳисобланадиган мисоллар ҳам йўқ эмас.

56,8 млн. евро

Роналдонинг «Реал»га трансфери инфляция ҳисобига ҳам Кавани (65 млн. евро) ва Фалькао (60,5 млн. евро)никидан арзон.

Трансферлар баҳосини ўзаро таққослашнинг иккинчи босқичи - бу футболчининг хариди клуб бюджетига қанчалик оғирлик қилганига қараш. Ушбу йўналиш бўйича Deloitte аудиторлик компаниясининг молиявий ҳисоботларидан фойдаланилди. Хабарингиз бўлса, Deloitte 15 йилдан буён Европа футболи бозорини ўрганиб, барча рекордлар, хусусан, даромад бобидагисини алоҳида қайд этиб келяпти. Агар клуб бюджетига таъсири юзасидан ҳисоб-китоб қилинса, Зайниддин Зидан мутлақ қиролга айланади. Чунончи, «Реал» 2001 йили унинг учун мавсум - 2001|2002да  барча манбалар орқали топган даромадининг ярмидан кўпини сарфлаган.

Хўш, бу рейтингнинг юқори қисмида нега фақат эски трансферлар қайд этилди? Гап шундаки, 2000 йилларнинг ярмига келиб, даромад миқдори кескин ошди ва клублар шахсий брендлари ривожига кўпроқ маблағ ажрата бошлашди. Бунда жамоа­лар нафақат ўз мамлакатлари ёки қитъалари, балки бошқа ҳудудларда ҳам кенг иш олиб боришди. Шунинг учун ҳам трансферларга ажратилган маблағ миқдори бироз камайди.

Олдинлари клублар йиллик даромаднинг шунча фоизини бош юлдузлар харидига йўналтиришга тайёр эдилар. Дейлик, «Реал» Зиданнинг трансфери учун йиллик даромадининг 53,2 фоизини сарфлаган.

20 фоиздан кўп эмас

Ҳозирда клублар юлдузлар учун йиллик даромаддан атиги шунча фоизини ажратишади. Биргина Криштиану Роналдунинг хариди бундан мустасно. «Реал» португалияликка эга бўлиш йўлида даромадининг 23,4 фоизини сарфлаганди.

Қизиқ, даромадга таъсири нуқтаи назаридан, энг қимматбаҳо футболчилар рейтинги қандай кўриниш олади? Дейлик, клублар 2015 йили юлдузларга ўша вақтдаги каби йиллик даромаднинг 30-50 фоизини ажратишганида, уларнинг трансфер нархлари қанчани ташкил этарди? Эътибор беринг, агар «Реал» Зидан учун 2015 йил ҳолатига даромадининг 50 фоизидан кўпини берганида, 292,3 млн. евро келиб чиқарди. Луиш Фигу эса бундай ҳисоб-китобда 2-ўринни эгаллайди - 197,8 «лимон».

   Фақат тўртинчи

Агарда сарфланган маблағни бюжетга таъсири инобатга олинса, Роналду энг қимматбаҳо футболчилар рейтингида атиги шу поғонани банд этади.

   292.3 млн. евро

Тасаввур қилинг, «Реал» ҳозирги даромадидан Зидан учун 53,2 фоизини ажратса, нима бўлади? Таъкидланганидек, трансфер нархи 292,3 млн. еврони ташкил этади. Энди буни ўйлаш ҳам қўрқинчли. Бас шундай экан, барчасини ўз вақтидаги ўлчам билан ҳисоблаш маъқул, чоғи. Лекин факт шуки, Зидан футболдаги аҳамияти бобида ҳеч кимдан қолишмайди.

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 11:41, 28.08.2015.
Ўқилди: 10388 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.