Кириш Регистрация
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ 2-1 Индонезия
02/05 23:30 Челси 2-0 Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония - Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико

Сўнгги лаҳзадаги трансферлар ТОП-5

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

31-август куни Европада трансфер дарчаси ёпилади. Шу куни бир қатор кутиламган трансферлар ҳам учрайди. Furkat.uz сайти сўнгги лаҳзада расмийлаштирилган трансферлар ичида анча фойдали бўлган 5 та харид ҳақида тўхталиб ўтади.

5. Андрей Аршавин. «Зенит» - «Арсенал» 15 млн.фунт
Евро-2008 қаҳрамонларидан бири 2009-йилнинг 31-январида «Зенит»дан «Арсенал»га йўл олади. Аршавин Лондонликлар сафидаги илк мавсумидаёқ етакчилар сафидан жой олди. 21 апрелда «Энфилд Роуд»да «Ливерпул» дарвозасига нақ 4 та тўп киритиб, ўзи учун сарфланган суммаларга муносиб жавоб берди. Андрей «Канонирлар» сафида 3,5 мавсум ўтказиб, 143 учрашувда 31 гол уриб, 41 та голли узатма амалгам оширди.

4. Эшли Коул. «Арсенал» - «Челси» 5 млн.фунт
Ўз хотинига хиёнат қилган футболчи, севимли жамоасининг ашаддий рақиби таркибига ўтиб кетди ва мухлисларнинг қаҳр ғазабларига дучор бўлди. 2006-йилнинг ёзги трансфер дарчаси сўнгги кунида Эшли «канонирдан» «Аристократ»га айланди. Ўнг қанот ҳимоячиси вазифасини бажарган Коул «Челси» сафида 8 мавсум тўп суриб, 9 та соврин соҳибига айланди. Жумладан 2 та еврокубокда зафар қучди.

3. Карлос Тевез. «Коринтианс» - «Вест Хем». 12 млн.фунт

2006-йилги ёзги трансфер дарчасининг сўнгги лаҳзасида «Вест Хем» «Коринтианс»дан аргентиналик форвардни 12 млн.фунт эвазига сотиб олди. Тевез Англиядаги дебют мавсумини ёмон ўтказмади. Сўнгги турда гол киритиб, жамоасини қуйи дивизионга тушиб кетишдан сақлаб қолди ва Фергюссон назарига тушиб Манчестерга йўл олди.

2. Робино. «Реал» - «Манчестер Сити». 32 млн.фунт
2008-йилда бутун ёзни «Челси»да ўтказган Робино, 31 август куни кутилмаганда «Манчестер Сити» сафига ўтиб кетди. Шаҳарликлар бразилиялик учун 32 млн.фунт тўлашди. Робино Манчестердаги илк мавсумни ёмон ўтказмади. Бироқ иккинчи мавсумни омадсиз ўтказгач, Миланга қарай йўл олди.

1. Уэйн Руни. «Эвертон» - «Манчестер Юнайтед» 20 млн.фунт

Руни 2004 йилда «Эвертон»дан «Манчестер Юнайтед»га йўл олди. Ўша пайтлари бу трансферни кўпчилик Фигонинг «Барса»дан «Реал»га ўтишига қиёслашди. Ливерпуллик мухлислар ҳанузгача Уэйнни сотқин футболчи сифатида кўришади. «Шрек» Манчестерда 11 мавсум ичида 230 голга муаллифлик қилди ва 13 та мсуобақада зафар қучди.

Юсупов Фурқат
Манба: www.Furkat.uz

Киритилди: 10:51, 31.08.2015.
Ўқилди: 9760 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.