Англия Премьер-лигаси клублари трансфер бозори пайтида жуда катта ҳаридларини амалга оширди. Шундан биз 5 та муҳим бўлган савдоларни ажратиб чиқдик. Буни эътиборингизга ҳавола қиламиз.
Кевин Де Брюйне
Йўналиш: “Вольфсбург”дан – “Манчестер Сити”га
Трансфер баҳоси: 74 миллион евро
Ниҳоят, “шаҳарликлар” Брюйнени қўлга киритди. Бунинг учун “бўрилар” билан узоқ вақт давом этди. Трансфер ойнаси ёпилишига бир кун қолганида бельгиялик хавбекнинг Англияга келиши ҳал бўлди. Бунинг учун “Манчестер Сити” раҳбарияти Кевин трансферига 74 миллион евро сарфлаганлигини маълум қилди.
Рахим Стерлинг
Йўналиш: “Ливерпул”дан – “Манчестер Сити”га
Трансфер баҳоси: 67 миллион евро
Доимгидек, “Сити” катта харидларни амалга оширди. Буни Рахим Стерлинг мисолида кўришимиз мумкин. Англия футболи келажаги сифатида қаралаётган Рахим учун 67 миллион евро сарфлади. Ҳозирда у янги жамоасида ўзини ажойиб ўйинлари билан намоён қилишни бошлаб юборди. Бу трансфер ўзини қанчалик оқлаши ёки оқламаслигини вақт кўрсатади.
Анхел Ди Мария
Йўналиш: “Манчестер Юнайтед”дан – ПСЖга
Трансфер баҳоси: 63 миллион евро
Ди Мария сўнгги йилларда жамоасини тезда амалга ошираётганлиги билан ёдда қоладиган бўлди. “Реал”дан “Манчестер Юнайтед”га келган аргентиналик хавбек ўзини кўрсата олмади. Шу боисдан ПСЖга ўтишга қарор қилди. Парижликлар ҳам бу футболчи трансферига салкам 63 миллион евро тўлади. Энди бу маблағни хавбек қай даражада оқлай олишини вақт кўрсатади.
Педро
Йўналиш: “Барселона”дан – “Челси”га
Трансфер баҳоси: 26 миллион евро
Педрони “Челси”га ўтганлигини ҳеч ким кутмаганди. Чунки у “Барселона”да фаолиятини тугатишини кўп маротаба ўз интервьюларида айтиб ўтганди. Шунга қарамай, унинг фикри ўзгарди. Бунга каталонияликлар сафида етарлича ўйин амалиётига эга бўлмаганлиги билан изоҳлаш мумкин. Шу жиҳат ҳам Педрони кетишига бош омиллардан бири бўлгандир.
Роберто Фирмино
Йўналиш: “Хоффенхайм”дан – “Ливерпул”га
Трансфер баҳоси: 47 миллион евро
Бразилиялик футболчига бунчалик кўп маблағ сарфланиши кўпчилик кутмаганди. “Ливерпуль” Фирминога қизиқиб қолганидан сўнг уни қўлга киритиш учун барча йўлларни қидирди. Шу тариқа катта маблағ сарфлаган ҳолда Робертони Англияга олиб келишни уддасидан чиқди. Ҳозирча Фирмино ўзининг ёрқин жиҳатлари билан лол қолдира олмаяпти. Бунга бироз вақт керак бўлади шекилли.