«ПСЖ» клуби ёзги трансфер пайтида «Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналдуни сотиб олишга ҳаракат қилгани маълум бўлди.
Globo Esporte маълумотига кўра, парижликлар 30 ёшли португалиялик футболчи учун 150 миллион евро таклиф қилишган, аммо "Мадрид" дарҳол рад жавобини берган.
"ПСЖ" мазкур ёзда Роналду бўйича аниқ таклиф билан чиққан ягона жамоа бўлган. Шу билан биргаликда футболчи кейинги ёзда ўз жамоасини ўзгартириш эҳтимоли йўқ эмас.
Аввалроқ "Реал" "ПСЖ"нинг Роналду бўйича 120 миллион евродан иборат таклифини рад қилгани ҳақида маълумот тарқатилганди.













