Кириш Регистрация
20/09 17:00 Локомотив 0-1 Навбаҳор
20/09 17:30 Таиланд 1-9 Бразилия
20/09 17:30 Куба 0-7 Хорватия
20/09 19:15 Сўғдиёна 1-1 Андижон
20/09 20:00 Коста-Рика 5-3 Ўзбекистон
20/09 20:00 Нидерландия 5-2 Парагвай
20/09 21:30 Кальяри 0-2 Эмполи
20/09 23:45 Верона 2-3 Торино
21/09 00:00 Алавес 2-1 Севилья
21/09 16:30 Вест Хэм 0-3 Челси
21/09 17:00 Металлург 3-2 Пахтакор
21/09 17:00 Вальядолид 0-0 Реал Сосьедад
21/09 17:30 Ливия 0-8 Испания
21/09 17:30 Қозоғистон 10-0 Янги Зеландия
21/09 18:00 Венеция 2-0 Женоа
21/09 19:00 Астон Вилла 3-1 Вулверхэмптон
21/09 19:00 Фулхэм 3-1 Ньюкасл
21/09 19:00 Лестер 1-1 Эвертон
21/09 19:00 Тоттенхэм 3-1 Брентфорд
21/09 19:00 Ливерпуль 3-0 Борнмут
21/09 19:00 Саутгемптон 1-1 Ипсвич
21/09 19:15 Олимпик 0-3 Динамо
21/09 19:15 Осасуна 2-1 Лас-Пальмас
21/09 20:00 Ангола 5-9 Аргентина
21/09 20:00 Украина 4-1 Афғонистон
21/09 21:00 Ювентус - Наполи
21/09 21:30 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
21/09 21:30 Валенсия - Жирона
21/09 23:45 Лечче - Парма
22/09 00:00 Реал Мадрид - Эспаньол
22/09 15:30 Фиорентина - Лацио
22/09 17:00 Хетафе - Леганес
22/09 18:00 Брайтон - Ноттингем Форест
22/09 18:00 Монца - Болонья
22/09 19:15 Атлетик Бильбао - Сельта
22/09 20:30 Манчестер Сити - Арсенал
22/09 21:00 Рома - Удинезе
22/09 21:30 Вильярреал - Барселона
22/09 23:45 Интер - Милан
23/09 00:00 Райо Вальекано - Атлетико

Йўқотиш кўлами

Баҳо:
+ | -

Педронинг «Барселона»дан «Челси»га ўтиши билан примеронинг ёзги трансферлар чоғидаги йўқотиши кўлами янада ошди. Тўғри, Испания чемпионати доимгидек, янги юлдузлар билан ҳам бойиди. Аммо Ла-лигани тарк этган юлдузларнинг салмоғи баланд кўринмоқда, барибир. Қуйидаги маълумотномага қараб, ўзингиз бунга амин бўлинг.

Карлос Бакка («Севилья» «Милан»)

«Севилья» спорт директори Мончи навбатдаги сафар замонавий футболда энг устамон сотувчилардан бири эканлигини исботлади. Ҳарқалай, Бакканинг «Милан»га трансфер қилиниши унинг буюк савдолари рўйхатини тўлдирди. Қаранг, колумбиялик ҳужумкор футболчи Андалусия клубидаги 2 йил давомида нақ 3 маротаба қимматлашди. Яъни транс-фер нархи 8 миллион евродан 25 «лимон»га кўтарилди. Айтиш мумкинки, «Севилья» ҳужумчини вақтида, яъни нархи энг юқорига чиққан пайт сотди. Ҳа, бу айнан  Мончига хос иш.

Серхио Гарсия («Эспаньол»                    «Ал-Райян»)

Асли барселоналик ва Каталониянинг бош клуби тарбияланувчиси бўлган Серхио фаолиятининг энг гуллаган даврини шаҳарнинг иккинчи жамоасида ўтказди. У «Эспаньол» рамзларидан бирига ҳам айланди - мунтазам голлар урди, сардорлик вазифасини бажарди ва жамоатчилик эътиборида юрди. Шундай етакчи «Корнелио» билан юқори нотада хайрлашишни лозим топди, чоғи, клубдан унинг ўтган мавсумдаги энг яхши тўпурари (14та гол) мақомида кетди. Аниқроғи, ҳамшаҳри Хави ортидан Қатарга йўл олди. Айтиш ўринли, Серхиога ёшлик йиллари ҳам бунчалик кўп гол уриш насиб этмаганди. Оддий айтганда, футболч Ла-лига юлдузлари қаторига қўшилиши билан ўзига бошқа қўнимгоҳ топди.

Икер Касильяс («Реал»               «Порту»)

Замонамизнинг энг совриндор дарвозабони бутун умр фаолиятининг охиригача жонажон клубида ўйнаш орзусида яшади, буни кўп марта ошкора айтди. Аммо «Реал»нинг захира ёки «кубок» посбони мақомига сира кўниколмади. «Бланкос»нинг янги мураббийи Рафаэль Бенитес эса Икернинг мақомини ўзгартиришга кафолат бермади, беролмасди ҳам. Натижада Касильяс қўшни Португалияга юзланди ва у ерда тирик афсонани қучоқ очиб кутиб олишди. Хуллас, жаҳон чемпионатида 1 марта,  Европа биринчилигида эса 2 марта ғолиблик шоҳсупасига кўтарилган кипер 35 ёшида жиддий қарор қабул қилиб, Порту «аждаҳолари» сафини тўлдирди.

Марио Манжукич («Атлетико»     «Ювентус»)

Хорватиялик «бераҳм» ҳужумчи Пиренейда атиги бир мавсум тўп сурди. У дебют, шунинг баробарида охирги мавсумида ёмон ўйнагани йўқ. Дейлик, тўпурарлик қобилиятини талаб даражасида намоён этиб, бир қанча голларга муаллифлик қилди. Лекин Марио «Висенте Кальдерон»ни қўмсамаса керак. Зеро, Манжукичнинг «Ювентус»га ўтиши икки томонни ҳам тўла қониқтирди. Ҳа, «Атлетико» мазкур трансфердан озгина зарар кўрди. Аммо ваҳима қиладиган даражада эмас. Факт шуки, Ла-лига голеадор ҳужумчилардан бирини йўқотди.

Николас Отаменди («Валенсия»      «Манчестер Сити»)

Отаменди ҳам Испания примеросидаги ягона мавсумни жуда яхши ўтказди. Ҳар ҳолда, аргентиналик футболчи Манчестерга испан лигасининг энг яхши ҳимоячиси мақомида ташриф буюрди. «Валенсия» ҳам хафа эмас. Ахир 44 млн. евро - бу ҳимоячи учун тўланган эртакнамо компенсация. Эслатиш жоиз, жаҳон футболи тарихида икки нафар ҳимоячи бундан қиммат нархда сотилган - Рио Фердинанд ва Давид Луиз. Шундай экан, «кўршапалаклар» клубининг менежмент соҳасини ажойиб келишув билан алоҳида табриклаш мумкин.

 

Педро («Барселона»         «Челси»)

Клуб футболида 20та (!) соврин ютган, терма жамоаси сафида жаҳон ва Европа чемпиони бўлган футболчи захирада ўтириши мумкинми? Бунақаси фақат «Барселона»да кузатилади. Аввал Неймар, кейин Луис Суареснинг «Камп Ноу»га қадам ранжида қилишлари билан Педро бошланғич таркибдан четда қолди. Шу вақтда «Челси»нинг чақируви иқтидорли ҳужумчи учун айни муддао бўлди. Унинг учун тўланган 27 миллион «Барса»га ортиқчалик қилмаслиги аниқ. Педронинг ўзи эса охирги вақтларда ортиқча бўлиб қолганди, гўё.

Момо Сиссоко («Леванте»          «Шанхай Шенхуа»)

Малилик таянч ярим ҳимоячиси «кўҳна қитъа»да ҳавас уйғотадиган даражада фаолият олиб борди. Ахир «Валенсия», «Ливерпуль», «Ювентус», «ПСЖ», «Фиорентина» каби номдор ва хилма-хил клубларда тўп суриш ҳаммага ҳам насиб этавермайди. Мана, 30 ёшдан ошган Сиссоко энди бош-қача маданият билан ҳам танишишни истади, шекилли, Европадан четга чиқиб, Хитой томонга отланди. Демак, Момо фаолиятининг интиҳо қисмида Осиё футболининг ривожига хизмат қилади. Албатта, муносиб ҳақ олиш эвазига.

Хави («Барселона»            «Ал-Садд»)

Хави билан бирга «Камп Ноу»дан бутун бир давр кетди, гўё. Террасалик футболчининг машҳур «тики-така»да муҳим роль ўйнаганини ҳеч ким инкор этмайди. Аввалига Франк Райкаард, кейин Хосеп Гвардиола унга «Барселона»нинг мия маркази сифатида қарашди. Бироқ вақт аталмиш ҳакам мана шундай буюкларни ҳам писанд қилмайди. Ўзи Хави ўтган мавсумдаёқ кетишга чоғланган эди. Аммо Луис Энрике якунда уни яна бир йил қолишга кўндирди. Мана, ўша бир йил ҳам ўтиб кетди ва Хави энди мураббийнинг гапига қулоқ тутганидан ҳеч ҳам афсусланмаса керак. Ахир жонажон клубидаги охирги мавсумида шахсий коллекциясини яна 3та соврин билан тўлдирди. Қисқаси, Хави Қатарга чемпион сифатида йўл олди. Собиқ эмас, амалдаги чемпион мақомида!

Сами Хедира («Реал»       «Ювентус»)

Жаҳон чемпиони - Хедира шу вақтга қадар атиги 2та клубда тўп сурганди - «Штутгарт» ва «Реал»да. Энди учинчиси пайдо бўлди. Германиялик ярим ҳимоячи Мадриддаги 5 йил давомида қарама-қарши таассуротлар олди. Хусусан, охирги 2 мавсумда кўпроқ даволанишига тўғри келди. Лекин Сами мукофотлар коллекциясини сезиларли даражада бойитди. Чунончи, «бланкос» сафида барча турдаги совринлар соҳибига айланди. Аниқ айтганда, умумий ҳисобда 7та соврин таъмини татиб кўрди.

Хавьер Эрнандес («Реал» «Манчестер Юнайтед»)

Мексикалик футболчи Мадридда ҳам «захирачилар қироли» мақомини сақлаб қолди, аниқроғи, ундан қутулолмади. Шундай бўлсада, у фахрланишга тўла ҳақли. Фактлар, кўрсаткичлар, ютуқлар - барчаси ўз йўлига. Асосийси, Чичарито «Реал»да ҳам асосан захирада ўтирган ва эҳтиёж сезилган пайтдагина майдонга тушган бўлсада, примерода қандайдир из қолдиришни уддалади. 7та гол - бу олқишга арзийдиган кўрсаткич эмас, албатта, аммо захира ўйинчиси учун бўлаверади. Мана, мексикалик йигит «Мадрид» захирасидан яна «МЮ»ники томон сакради ва охир-оқибат, «Байер»да пайдо бўлди. Эҳтимол, бу сафар ўша «лаънати» ўриндиқдан қутулар...

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 11:58, 12.09.2015.
Ўқилди: 5003 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.