Кириш Регистрация
19/11 17:00 Хитой - Япония
19/11 17:00 Индонезия - Саудия Арабистони
19/11 17:00 КХДР - Ўзбекистон
19/11 19:00 Фаластин - Жанубий Корея
19/11 19:00 Қирғизистон - Эрон
19/11 21:00 Уммон - Ироқ
19/11 21:00 БАА - Қатар
19/11 23:15 Баҳрайн - Австралия
19/11 23:15 Кувайт - Иордания

Мовий туман. «Челси»га нима бўлмоқда?

Баҳо:
+ | -

Англия чемпиони 5 турга келиб аутсайдерлар қаторига тушиб қолди ва эндиликда биринчи ўриндан 11 очко ортда бормоқда. Биз бунинг сабабларини тахмин қиламиз.

Тактик танглик.

“Автобус”нинг дабдаласи чиққан. Уни аллақачон темир-терсакка чиқарилган ёки ҳатто ахлатга ташланган. Унинг тақдири ёлғиз Моуриньюга аён. Замонавий “Челси” эндиликда ўзига мақул ҳисобни ушлаб қолиш учун ҳужумдан воз кечмаяпти. Статистикага юзлансак: Дастлабки 5 учрашувда “Челси” ўз рақибларидан кўпроқ зарба берган(бир ўйинда камида 10 зарба), бошқалардан кўпроқ тўпни ўзида ушлаб турган ва аниқ тўп узатишлар борасида ҳам устунликка эга бўлган. Ҳаттоки “Манчестер Сити”га қарши мехмонда кечган ўйин давомида ҳам. “Автобус” йўловчилари одатда бундайин кераксиз ишлар билан шуғулланмайдилар.

Лекин Моуринью жамоасини шу ҳолатда ҳам жозибали дея олмаймиз. Ҳозирда “Челси” тўпни майдоннинг ўзига тегишли кисмида олиб юриб рақиб жамоани прессинг қилишга мажбур этиб чарчатади. Ҳужумда эса жуда оддий қарор: Ҳужум чизиғининг индивидуал махоратига тўла умид қилиш ва Диего Костадан қанотдан юборилган тўрларни голга айлантиришини кутиш. Ўтган мавсумда бу усул иш берар эди. Бу мавсум эса ҳаммаси бошқача тус олмоқда.

Шанба кунги “Эвертон” билан кечган ўйинни таҳлил қиладиган бўлсак у “Челси”да ўйин инқирози бор эканлигини тасдиқлаб берди. Моуринью ўртада ҳосил бўлган бўшлиқни Микель тимсолидаги кўшимча ярим ҳимоячи билан тўлдиришга уринди. Бунинг эвазига Виллианнинг тезлигидан кечишга тўғри келди ва Фабрегас ҳам салгина олдинроқга жўнатилди. Ҳимоя маркази ҳам анчагина секинлашган эди: Терри дисквалификациясини ўтаб бўлиб майдонга қайтди, бироқ негадир Зуманинг ўрнига эмас, балки Кейхиллнинг жойига.

Бундайин ноодатий қарорлар ўйинга таъсир ўтказмай қўймади: “Эвертон” ортиқча прессинг учун куч ишлатмай шунчаки лондонликлар ўзлари тўпни йўқотишларини кутиб ўйнашди. Тўпни олганларидан сўнг эса тезкор қарши ҳужумлар ўтказишар эди.Айнан шу қурол Моуринью жамоаси учун қахшатқич бўлди. “Челси”нинг оғир ҳимоячилари “Эвертон”нинг енгил Нейсмит ва жамоадошларининг ортидан улгира олмай қолишар ва бунинг натижасида ўйин деярли шармандили ҳисоб билан тугади. “Челси”нинг голи ҳам жамоавий ўйин билан эмас омад туфайли киритилди десак муболаға бўлмайди. Бильярдда Матичнинг бундай зарбасини “жиннича” деб аташади.

Иккинчи таймда Моуринью “Эвертон”нинг чарчаган ҳимоясини тезкор Виллиан, Фалькао ва Кеннеди орқали янчиб ташламоқчи бўлди, лекин ливерпулликлар умуман чарчашмаган ва тез орада ажойиб ҳужум ўтказиб гол киришга муваффақ бўлишди.

“Челси” нинг ўйинини ўқиб чиқилди ва хатто Моуринью ўз “автобусини” тузатиши ҳам аввалги ўйинни қайтара олмайди ва бунинг сабаби қуйидагича:

large (1)

Кадрлар етишмовчилиги

Ха, “автобус” ишдан чиққан, бироқ  “мовийранглилар” ҳали ханус ҳимояга таяниб иш кўришмоқда. Айнан шунда ҳозирги муаммоларнинг сабаби ётибди. Махкам “автобус”нинг асосий масаллиғи – бу албатта яхши ҳимоя чизиғи. Моуриньюда эса бундай чизиқ йўқ: Кейхилл, Зума ва Терри давомий равишда ўз зоналарини очиқ қолдиришмоқда. Иванович эса ёши ўтгани сайин тезликда ўз рақибларидан ортда қолмоқда.

Бундай ҳолатларда одатда мураббий таркибдаги ўйинчиларни тез-тез алмаштириб туради. Моуриньюга эса биламизки бу иш ёқмайди. Бошқа тарафдан қараганда эса “Челси”да алмаштиргани ҳам футболчилар йўқ: Джилободжи ва Рахман – эндигина таркибга келиб қўшилди, Лофтус-Чик ҳозирча ёшлик қилади, Рамирес эса кўпроқ ҳужум чизиғи учун мўлжалланган,бошқа ҳеч ким йўқ. “Челси” нима сабабдан Стоунсни сотиб олишни шунчалик хохлаганлиги энди аён бўлмоқда – ахир у айнан ҳозир етишмаётган тўп учун курашадиган ва шу билан бирга тезкор марказий ҳимоячи. Моуриньюга бундайлар ҳозир сув ва ҳаводек зарур.

Ўйин қовушмаслиги

“Челси” мухлислари энг кўп умид қилаётган сабаб. Ўйин қовушмаслиги одатда ўйин формаси яхши эмаслигидан далолат беради ва бу вақтинчаликдир. Мухлисларга умид бағишлаш мумкинки асосий сабаб шу эканлиги эҳтимоли катта.

Азар ўзининг сехрини йўқотиб қўйди, Фабрегас ўйинларда деярли барча якка курашларни йутказмоқда, Педро дастлабки ёрқин ўйинидан сўнг бирданига кўринмай қолди ва шулар туфайли Диего Коста ташқи дунёдан узилиб қолган. Ҳимоя чизиғи ҳам яхши ўйин кўрсатаётгани йўқ. Айниқса 90 дақиқага кучи етмаётган Иванович.

large (2)

Футболчиларнинг қўзғолони

Ҳаммамиз ҳам биламизки жамоадаги инқирозларнинг бошқа яна бир сабаби бўлиши мумкин. Яқинда Моуринью жамоанинг жозибали доктори Ева Карнейрони жамоадан ҳайдабгина қолмай айтишлари бўйича уни жуда қўпол сўзлар билан хақорат ҳам қилган.

Фақатгина эркаклардан ташкил топган жамоа билан ишлайдиган киши тушунадики, бундай ҳолатда чиройли аёл кишининг пайдо бўлиши мухитни енгиллаштиради, ҳудди чиройли гул бўш токчани безатгандек.

Daily Mail газетаси хабарига кўра яқинда “Челси” жамоаси аъзолари Моуриньюдан Карнейродан узр сўраган ҳолда жамоага қайтаришини талаб қилган. Бундайин талаб ҳақида аниқ тасдиқланган маълумот йўқ, бироқ бу каби ҳолатларда мураббий жамоа ўйинларини кўрган ҳолда қандай иш тутишни ўзи яхши билиши керак. Моуринью ҳозирча қаршилик кўрсатмоқда. Бу кетишда жамоа эгаси Роман Абрамович Моуринью ва Карнейро икковидан бирини танлашига тўғри келади. Ва бу танловда докторнинг қўли баланд келиши эхтимоли каттароқ, чунки у Абрамовичнинг турмуш ўртоғи Дарья Жукованинг яқин дугонаси.

Манба: koptok.uz
Киритилди: 19:32, 15.09.2015.
Ўқилди: 3551 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.