Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Барчаси Осиё-2019 саралаш ўйинларига доир

Баҳо:
+ | -

Осиёда ҳаммаси аста-секин ўз ўрнига тушиб боряпти, шекилли. Тўғри, Япония ва Ўзбекистон каби терма жамоалар ҳали ҳам 1-ўринда эмаслар. Лекин Филиппин ва Гуам сингари «митти»ларнинг эртаклари тугаяпти, чоғи. Умуман олганда, ОФК миқёсида ўтадиган саралашнинг дастлабки босқичлари доирасидаги ўйинлар доимо голларга бой бўлади. Биласиз, жорий саралаш раунди бирданига 2та мусобақага номзодларни саралаб беради. Шу сабаблими, йирик ҳисоблар ҳаддан ортиқ кўп учраяпти. Дейлик, 8 сентябрь кунги баҳсларда мезбон жамоалардан ҳеч бири ғалаба қозонолмади. Бу қайсидир маънода Осиёда ҳам «сафар синдроми» йўқолиб бораётганини англатади.

Эътибор билан қарасак, айни пайт фақат Осиё минтақасида мундиал саралаши айни авж палласига кирди. Мисол учун, Жанубий Америка ёки Европада саралаш цикли ҳали бошланмади. Яна бир жиҳат - ОФКнинг гранд жамоалари натижа йўлида фахрий футболчилардан унумли фойдаланишни қотиряптилар. Чунончи, Бадр ал Мутва (Қувайт), Тим Кэйхилл (Австралия), Сервер Жепаров (Ўзбекистон), Абдуллоҳ Диб (Иордания), Юнус Маҳмуд (Ироқ) кабилар ҳамон ўзларини кўрсатишмоқда.

2-раунднинг умумий статистикаси

Жорий босқичда жами 60та ўйин ўтказилди. Уларнинг 29тасида меҳмонларнинг зафар қучишгани эътиборга молик. Яна маҳсулдорлик ҳам юқори: 1та ўйинда ўртача 3,40та гол. Камбожа-Сингапур ўйинини нақ 63 минг мухлис бевосита кузатганини ҳам алоҳида таъкидлаш жоиз - ажойиб кўрсаткич!

Жами ўйинлар: 60та

Мезбонлар ғалабаси: 21та

Дуранг: 10та

Меҳмонлар ғалабаси: 29та

Жами голлар: 204та (ўртача: 3,40та)

Биринчи бўлимда урилган голлар: 93та

Иккинчи бўлимда урилган голлар: 111та

«Покер»:  1та (Аҳмад Халил, БАА)

«Хет-трик»лар: 7та (Али Мабҳут, БАА; Муҳаммад ал Саҳлавий, С.Арабистони; Янг Ксю, Хитой; Муҳаммад Мунтарий, Али Асадулло, Қатар; Сон Хюн Мин, Ж.Корея; Бадр ал Мутва, Қувайт)

Жами кўрсатилган огоҳлантиришлар: 156та (ўртача: 2,60та)

Жами четлатишлар: 5та  (Мудир Абдурабу, Яман; Азиз Ҳайдаров, Ўзбекистон; С.Асроров, Тожикистон; Аунг Зау, Мьянма;  Нгуен Мин Чау, Вьетнам)

Энг кўп томошабин кирган ўйин: Камбожа - Сингапур, 63000

Энг кам томошабин кирган ўйин: Шарқий Тимор - БАА, 200

Энг кўп ва энг кам томошабин кирган ўйинлар ўртасидаги нисбат:  315га 1

Марказий Осиё ҳакамлари статистикаси

Қирғизистонлик рефери Дмитрий Машенцев бригадасида ҳаммамизга яхши таниш Баҳодир Қўчқоров ишламоқда. Айни саралаш босқичида Равшан Эрматов ҳали бирорта баҳсни бошқармади. Ж. Кореядан 5та, Япониядан эса 4та бригада жалб этилгани ушбу юртлар ҳакамлик мактабининг Осиёда мавқеи баланд эканлигидан далолат. Эрондек қудратли футбол мамлакатидан биргина Муҳсин Туркининг ишлаётгани эса, журналистлар томонидан ОФК Ҳакамлар департаментига ҳақли саволлар берилишига асосдир.


Фактлар

Филиппин термасига қарши ўйинда ҳисобни очган Одил Аҳмедовнинг миллий жамоамиздаги голлари сони 14тага етди. Манилада Сардор Рашидов 10-11- голларини нишонлаган бўлса, Игорь Сергеев аниқ зарбалари сонини 10тага етказиб қўйди. Ҳозиргача терма жамоамиз сафида атиги 16 нафар футболчига 10та ёки кўпроқ гол уриш насиб этган.

Ўзбекистон миллий жамоаси ўз тарихида Филиппин термаси билан илк марта учрашди. Бу жамоамиз учун ҳисоб бўйича 48-рақибдир. Атиги бир марта тўқнашган рақиблар орасида фақат Шри-Ланкани термасини сешанба кунги ўйиндан йирикроқ ҳисобда (6:0) енгганмиз. Маълумот ўрнида айтиш керак, жами 7та терма жамоа билан 10 марта ёки кўпроқ учрашганмиз.

2003 йилдан буён Қувайт термаси сафида ҳаракатланаётган ҳужумчи Бадр ал Мутва жамоаси сафида 156-марта майдонга тушиб, 51-голини урди. Унинг голларидан охирги 4таси ЖЧ-2018 саралаш босқичига тўғри келади.  Қолаверса, Бадр ал Мутва 4та голини Ўзбекистон термасига қарши баҳсларда нишонлаган.

2004 йили Австралия терма жамоаси сафида дебют қилган 35 ёшли Тим Кэйхилл эса, «соккеруз» сафидаги 85- ўйинида 40-41-голларини урди. Эътиборлиси, Тим вақтида Англия, Ирландия, Самоа ва Австралия терма жамоалари сафида ўйнаш ҳуқуқига эга бўлган ва якунда улардан охиргисини танлаган эди.

Гуам терма жамоаси илк расмий ғалабасини 2009 йилнинг 11 мартида нишонлаганди - Мўғулистон термасига қарши баҳсда (1:0). Оролликлар бу ғалабани нақ 35 йил кутгандилар. Жамоанинг 2-ғалабаси 2011 йилнинг 1 сентябрида қайд этилди. Айни пайт ушбу терма жамоа Эрон жой олган гуруҳда 2та ғалаба, 1та дуранг ва 1та мағлубият билан 3-ўринни банд этиб турибди.

Ўйин интизоми  Қай тариҚа ўзгармоҚда?

4-тур доирасидаги жами 19та ўйинда 39та (1-турда 46та, 2-турда 38та, 3-турда 33та) сариқ карточка кўрсатилди. Бу битта баҳсга ўртача 2,6тадан тўғри келади. Шу пайтгача 5та қизил карточка қайд этилди, улардан 4таси 2-«сариқ» оқибатидир. Энг интизомли жамоа сифатида 3та жамоа (Япония, С.Арабистони ва Ж.Корея ) гавдаланмоқда - на сариқ ва на қизил карточка бор. Вьетнам термаси эса энг қўпол жамоа бўлиб турибди - 7та сариқ ва 1та қизил карточка. Қуйидаги жадвалда иштирокчи жамоаларнинг 1-4-тур давомида неча марта сариқ ва қизил карточка олишгани кўрсатилган (Малайзия - С. Арабистони ўйини статистикаси қўшилмаган).

Жокерлар ва ҳисоблар масаласи

Ушбу раунддаги 39та терма жамоанинг 18тасида «жокер»лар ўзларини кўрсата олишди. Хитойлик Ю Дабао ва гонконглик Готфрид Карикари «жокер»лар мусобақасида 2тадан гол билан пешқадамлик қилишмоқда.

2та - Фаластин (Матиас Хадва, Ходир Абуҳаммад); Хитой (Ю Дабао, 2та); Қатар (Акрам Ҳассан Афиф, Исмоил Муҳаммад); Гонконг (Годфрид Карикари, 2та); Ироқ (Жастин Мерам, Аҳмад Ёсин Ғани); Филиппин (Мисаг Баҳодаран, Стефан Маркус Шрёк)

1та - С.Арабистони (Фаҳд ал Муваллад), Қирғизистон (Алмазбек Мирзалиев), Австралия (Том Оар); Эрон (Меҳди Тораби); Сурия (Санҳариб Малки); Таиланд (Покклав А-Нан); Хитой Тайпейи (Ву Чун Чинг); Вьетнам (Тран Пхи Сон); Қувайт (Юсуф Носир); Ж.Корея (Ли Жае Сун); Ўзбекистон (Александр Гейнрих); КХДР (Жонг Ил Гван)

ҳисоблар

Саралаш босқичларида энг кўп учраган ҳисоб 0:0 ва 0:1 бўлиб, булар 7 мартадан қайд этилди. Умуман олганда, шу пайтгача жами 28 хил ҳисоб кузатилди. Хусусан, 5 хил ҳисоб 5 мартадан кўп қайд этилди.

Тўпурарлар

5та - Муҳаммад ал Саҳлавий (С.Арабистони)

4та - Сон Хюн Мин (Ж.Корея), Аҳмад Халил (БАА), Сардор Азмун (Эрон), Бадр ал Мутва (Қувайт), Юсуф Носир (Қувайт), Ю Дабао (Хитой)

3та - Одил Аҳмедов (Ўзбекистон), Игорь Сергеев (Ўзбекистон), Али Мабҳут (БАА), Муҳаммад Мусо (Қатар), Шинжи Кагава (Япония), Али Асадулло (Қатар), Ҳассан Абдулфаттоҳ (Иордания), Муҳаммад Мунтарий (Қатар), Меҳди Тареми (Эрон), Янг Ксю (Хитой), Чанг Хун Квон (Ж.Корея), Умар Хрибин (Сурия)

Автоголлар: Топу Барман (Бангладеш), Валерий Кичин (Қирғизистон), Зау Мин Тун (Мьянма), Сердар Аннауразов (Туркманистон), Мекан Сапаров (Туркманистон), Али Ҳаммам (Ливан).

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 13:09, 17.09.2015.
Ўқилди: 12327 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.