Кириш Регистрация
15/05 00:00 Тоттенхэм 0-2 Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид 5-0 Алавес
15/05 01:00 Жирона 0-1 Вильярреал
15/05 22:30 Севилья 0-1 Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано 2-1 Гранада
15/05 23:45 Брайтон 1-2 Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас - Бетис
17/05 00:30 Альмерия - Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи

ФИФА рейтинги: Ўзбекистон 74-ўринга кўтарилди

Баҳо:
+ | -

ФИФА терма жамоаларнинг янги рейтингини эълон қилди. Унга кўра, Ўзбекистон терма жамоаси ўтган ой жадвалига нисбатан 2 поғона кўтарилиб, 74-ўрнига чиқиб олди.

Терма жамоамиз ЖЧ-2018 саралаш босқичи доирасида Яман ва Филиппинни мағлуб этганидан кейин рейтинг очколари 11тага ошган.

Ўзбекистон Осиёда 6-ўринни эгаллаб турибди. Қитъада ҳамон Эрон 703 очко билан 39-ўринда етакчилик қилмоқда. Жанубий Корея 590 очко билан 53-ўринга кўтарилди (+4), Япония эса 582 очко билан уч поғона юқорилаб, 55-ўрин банд этган. Австралия 567 очко билан 58-ўринда ҳамда БАА 491 очко билан 70-ўринда қайд этилган.

Ўзбекистон терма жамоаси билан ЖЧ-2018 саралаш гуруҳидан ўрин олган Баҳрайн 11 поғона пастлаб, 123-ўринга тушиб кетди. Шимолий Корея ҳам ўз рейтингини пасайтирди — 129-ўрин. Филиппин ва Яман термалари 134 ва 180-қаторларни банд этишган.

Умумий рейтингни 1419 очко билан Аргентина бошқариб турибди. Германия терма жамоаси (1401 очко) иккинчи ўринга кўтарилди. Бир поғона пастлаган Бельгия (1387) кучли учликка якун ясаган. Испания терма жамоаси эса бирданига 5 ўрин кўтарилиб, кучли ўнликка қайтди (6-ўрин).

Терма жамоаларнинг тўлиқ рейтинги билан ФИФА расмий сайтида танишишингиз мумкин.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 14:18, 01.10.2015.
Ўқилди: 7221 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.