Кириш Регистрация
28/06 03:00 Панама 2-1 АҚШ
28/06 06:00 Уругвай 5-0 Боливия
28/06 20:00 Сўғдиёна 4-2 Динамо
28/06 20:00 Қизилқум 1-0 ОКМК
29/06 03:00 Колумбия 3-0 Коста-Рика
29/06 06:00 Парагвай - Бразилия
29/06 21:00 Швейцария - Италия
30/06 00:00 Германия - Дания
30/06 05:00 Канада - Чили
30/06 05:00 Аргентина - Перу
30/06 21:00 Англия - Словакия
01/07 00:00 Испания - Грузия

Аёллар футболи. “Локомотив-W” учун бу йилги мавсум синов бўляпти

Баҳо:
+ | -

Айни пайтда мамлакатимизда аёллар футболи бўйича Ўзбекистон чемпионатининг иккинчи давра ўйинлари давом этмоқда. Ўз тарихида илк бор олий лигада иштирок этаётган “Локомотив-W” қизлар жамоаси иккинчи даврани омадсиз бошлади.

Воҳид Холбоев бошқарувидаги жамоа ҳозирча олтита ўйин ўтказиб, шундан иккитасида ғалаба қозонди ва тўртта беллашувда имкониятни бой берди. Жамоа мана шу олтита беллашувда 6та гол уриб, ўз дарвозасидан 33та тўп ўтказиб юборди. Албатта, ўтказиб юборилган голлар бўйича таҳлил қиладиган бўлсак, 33та гол жуда кўп дегани. Аммо “Локомотив”нинг олий лигада энди иштирок этаётганини ҳам эсдан чиқармаслик лозим.

Жамоа бош мураббийи Воҳид Холбоевнинг айтишича, бу йилги мавсум “Локомотив-W” учун синов вазифасини ўтаб бермоқда ва аниқ мақсадлар келаси йилдан қўйилади. “Мен футболчи қизларга таблодаги ҳисобга эътибор бермасликни, фақат охиригача ўйнаш кераклигини уқтириб келяптман, – дейди Воҳид Холбоев. – Биз янги тузилган жамоамиз, шундай экан бирданига кучайиб кетиш осон эмас. Секин-аста биз ҳам кучлилар қаторига қўшиламиз”.

Айни пайтда “Локо” қизлари олий лига турнир жадвалида 12 жамоа орасида 8-ўринда боришяпти ва буни ҳар ҳолда яхши натижа деса бўлади. Қолаверса, турнир жадвалида “Бухоро”, “Нефтчи”, “Шўртан-Леди” ва “Тўмарис”дан тепада эканлигининг ўзиёқ “Локо-W”нинг ишлари чакки эмаслигини кўрсатади.

Энди турнир жадвалининг юқори қисмида бораётган жамоаларга эътибор қаратамиз: пешқадам “Севинч”ни ҳамма билади. Бу жамоа билан рақобат қилиш осон эмас. “Металлург-W” охирги икки-уч йилда яхшигина кучайди. “Андижанка” ўзига яраша тарихга эга жамоалардан бири. “Бунёдкор”, “Машъал”, “Гули” ва “Олмалиқ” аёллар жамоалари ҳам нисбатан кучли ҳисобланишади.

“Локомотив-W” навбатдаги тур баҳсини ўз майдонида ўтказади. 12 октябрь куни Навоийнинг “Гули” жамоаси меҳмонимиз бўлади. Мана шу баҳсда “темирйўлчи” қизлардан ғалаба кутиб қоламиз.

“Локомотив-W”нинг иккинчи даврадаги ўйинлари

12-тур. “Локомотив W” – “Бунёдкор W” 0:10
13-тур. “Севинч” – “Локомотив W” 8:0
14-тур. “Машъал W” – “Локомотив W” 3:0
15-тур. “Нефтчи W” – “Локомотив W” 0:1
16-тур. “Андижанка” – “Локомотив W” 9:0
17-тур. “Локомотив W” – “Тўмарис” 5:3
18-тур. “Локомотив W” – “Гули”
19-тур. “Шўртан Lady” – “Локомотив W”
20-тур. “Бухоро W” – “Локомотив W”
21-тур. “Локомотив W” – “Металлург W”
22-тур. “Локомотив W” – “Олмалиқ W”

Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 19:10, 06.10.2015.
Ўқилди: 2966 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.