Кириш Регистрация
12/07 02:00 Норвегия 1-2 Англия
12/07 06:00 Аргентина 3-1 Швейцария

Беллингем ЖЧ-2026 «Олтин тўпи»га даъвогарлар кучли учлигига кирди

Баҳо:
+ | -1

Англия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем турнирнинг 1/4 финалида Норвегия дарвозасига иккита гол уриб (2:1), Polymarket талқинига кўра, 2026 йилги Жаҳон чемпионатининг энг яхши футболчиси унвонига даъвогарлар кучли учлигига кирди. Ўйин АҚШнинг Флорида штати, Майами шаҳридаги «Хард Рок» стадионида бўлиб ўтди. Учрашувни франциялик бош ҳакам Клеман Тюрпен бошқариб борди.

Портал маълумотларига кўра, Беллингемнинг ЖЧ-2026 «Олтин тўпи»ни қўлга киритиш эҳтимоли 17 фоизни ташкил этади. Англия терма жамоаси ярим ҳимоячиси тўртинчи ўринда бораётган жамоадоши Харри Кейнни (5%) ортда қолдирди.

Турнирнинг асосий индивидуал совринини қўлга киритиш бўйича фаворит сифатида франциялик Килиан Мбаппе (40%) қолмоқда. Иккинчи ўринда Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси бормоқда.

Киритилди: 07:04, 12.07.2026.
Ўқилди: 1976 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик