«Интер Майами»нинг аргентиналик юлдуз ҳужумчиси Лионель Месси Adidas компаниясининг «Messi +10» лойиҳаси доирасида истиқболли 10 нафар футболчини танлаб олди. Бу ҳақда Marca нашри хабар берди.
Месси 2026 йилда қўллаб-қувватлаган 10 нафар ёш футболчи қуйидагилар:
Эркаклар:
-
Томас Аранда — «Бока Хуниорс» (Аргентина), 19 ёш.
-
Макс Дауман — «Арсенал» (Англия), 16 ёш.
-
Зейвиер Гозо — «Кристал Пэлас» (АҚШ), 19 ёш.
-
Хесус Родригес — «Комо» (Испания), 20 ёш.
-
Кес Смит — АЗ (Нидерландия), 20 ёш.
-
Хильберто Мора — «Тихуана» (Мексика), 17 ёш.
-
Жан Узун — «Айнтрахт» (Германия), 20 ёш.
Аёллар:
-
Хлоя Сарви — «Челси» (Англия), 17 ёш.
-
Жованна Ваксман — «Лион» (Франция), 17 ёш.
-
Лотта Вреде — «Гамбург» (Германия), 18 ёш.
«Adidas ушбу авлодни “Кейинги боб шу ерда бошланади” шиори остида тақдим этди. Кампаниянинг марказий қаҳрамони эса Месси ҳисобланади. Бу расмий рейтингдан кўра, ёш истеъдодларни реклама қилишга қаратилган танловдир. Бироқ аргентиналик юлдузнинг ушбу лойиҳада иштирок этиши ҳар бир футболчига бўлган эътиборни дарҳол оширади», — деб ёзади нашр.













