Кириш Регистрация
12/10 00:00 Расинг - Валенсия
12/10 18:45 Пахтакор 1-1 Ал-Қодисия
12/10 21:00 Ал-Васл 1-3 Ал-Аҳли (СА)
12/10 21:00 Трактор 0-0 Аш-Шамол
12/10 23:15 Ан-Наср (СА) - Нефтчи
12/10 23:15 Ал-Ғарафа - Истиқлол
12/10 23:15 Ал-Қува ал-Жавия - Ал-Айн
13/10 00:00 Ковентри Сити - Ньюкасл
13/10 00:00 Леванте - Севилья

Роналду: «Мен тарихдаги энг буюк футболчиман. Нуқта!»

Баҳо:
+ | -1

Португалия терма жамоаси ва Саудия Арабистонининг «Ан-Наср» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду фаолияти давомида 1000 та гол уриш мақсади атрофида юзага келаётган босим ҳақида фикр билдирди.

41 ёшли футболчи CNN Portugal нашрига берган интервьюсида жамоатчилик унинг ҳозирги натижаларидан кўра, мингталик маррага қанча гол қолганига кўпроқ эътибор қаратаётганидан норози эканини таъкидлади.

«Одамлар ҳозирги натижаларимни қадрлашмаяпти»

Роналдунинг фикрича, футболчининг фаолиятини фақат муайян рақамга эришиш орқали баҳолаш тўғри эмас. У ҳозир ҳам голлар ураётгани ва юқори савияда ўйнаётгани муносиб эътироф этилишини истайди.

«Одамлар ҳозир қилаётган ишларимни, ураётган голларимни қадрлашмаяпти. Уларни мингта голгача яна қанча қолгани кўпроқ қизиқтирмоқда.

Менга бу ёқмайди. Ростдан ҳам ёқмайди. Ҳамма нарса табиий равишда юз бериши керак. 920 та, 925 та ёки 930 та гол ураманми — фарқи йўқ», — деди португалиялик ҳужумчи.

«Рақамларнинг ўзи ҳаммасини айтиб турибди»

Беш карра «Олтин тўп» соҳиби ўзининг футбол тарихидаги ўрни ҳақида ҳам қатъий фикр билдирди. У фаолияти давомида эришган натижаларини ўз маҳоратининг асосий исботи сифатида кўришини таъкидлади.

«Мен тарихдаги энг буюк футболчиман. Нуқта! Гол уришга келганда, рақамларнинг ўзи ҳаммасини айтиб турибди.

Мен бу ерда ўтириб, албатта 1000 та голга етишим керак, демайман», — деди Роналду.

Шу тариқа, португалиялик юлдуз фаолиятидаги навбатдаги йирик марра ҳақидаги муҳокамаларга муносабат билдириб, муайян рақамни қувишдан кўра, майдондаги ўйини ва натижаларига эътибор қаратишни афзал кўришини маълум қилди.

Киритилди: 15:07, 12.10.2026.
Ўқилди: 1305 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик