Кириш Регистрация
12/10 00:00 Расинг - Валенсия
12/10 18:45 Пахтакор 1-1 Ал-Қодисия
12/10 21:00 Ал-Васл 1-3 Ал-Аҳли (СА)
12/10 21:00 Трактор 0-0 Аш-Шамол
12/10 23:15 Ан-Наср (СА) 3-1 Нефтчи
12/10 23:15 Ал-Ғарафа 1-2 Истиқлол
12/10 23:15 Ал-Қува ал-Жавия 1-4 Ал-Айн
13/10 00:00 Ковентри Сити - Ньюкасл
13/10 00:00 Леванте - Севилья

«Пахтакор» «Ал-Қодисия» билан дуранг ўйнади. Статистикада ким устунлик қилди?

Баҳо:
+ | -

Тошкентнинг «Пахтакор» клуби Саудия Арабистонининг «Ал-Қодисия» жамоасига қарши баҳсда 1:1 ҳисобида дуранг қайд этди.

Учрашув давомида тўп назорати бўйича меҳмонлар устунлик қилган бўлса-да, хавфли вазиятлар яратиш ва дарвозага зарба бериш борасида «Пахтакор» яхшироқ натижа кўрсатди.

Тошкентликлар рақиб дарвозаси томон 19 марта зарба йўллашди. «Ал-Қодисия» футболчилари эса 15 марта зарба беришди. Аниқ зарбалар бўйича ҳам «Пахтакор» устунлик қилди — 4:3.

Кутилган голлар (xG) кўрсаткичида ҳам Ўзбекистон клуби олдинда бўлди — 1,75 га 1,52. Шунингдек, «Пахтакор» 4 та, рақиб эса 3 та яққол голли вазият яратди.

Айниқса, жарима майдони ичидаги зарбалар (14:9) ва рақиб жарима майдонида тўпга тегишлар (38:26) бўйича тошкентликлар сезиларли устунликка эришди.

«Ал-Қодисия» эса тўпга эгалик қилиш (54 фоиз), бурчак зарбалари (7:5) ва узатмалар аниқлиги (85 фоиз) борасида яхшироқ натижа қайд этди.

Учрашувнинг асосий статистикаси

КўрсаткичПахтакорАл-Қодисия
Ҳисоб 1 1
Кутилган голлар (xG) 1.75 1.52
Тўпга эгалик (%) 46% 54%
Жами зарбалар 19 15
Аниқ зарбалар 4 3
Яққол голли вазиятлар 4 3
Жарима майдони ичидан зарбалар 14 9
Рақиб жарима майдонида тўпга тегишлар 38 26
Бурчак зарбалари 5 7
Аниқ узатмалар 375 442
Узатмалар аниқлиги 84% 85%
Кутилган ассистлар (xA) 1.21 2.18
Офсайдлар 5 2
Фоллар 9 13
Ютилган яккакурашлар 50 41
Тўпни олиб қўйиш 12 8
Тўпни узоқлаштириш 26 23
Йўқотилган тўпни эгаллаб олиш 19 11
Дарвозабон сейвлари 2 3
Сариқ карточкалар 1 1
Манба: stadion.uz
Киритилди: 21:25, 12.10.2026.
Ўқилди: 1318 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик