Қувайтлик фахрий ҳужумчи Бадр ал Мутва сентябрь ойида ўз мамлакати терма жамоаси либосида 156-марта майдонга тушди. У айни пайт жаҳон терма жамоаларида кўп ўйнаш бобида пешқадамлик қилишаётган ва фаолиятлари давом этаётганлар орасида машҳур Икер Касильяс (Испания)дан сўнг 2-ўринда бормоқда. Ушбу ажойиб натижа ОФК таркибидаги терма жамоаларнинг гвардиячиларига ҳам назар солишимизни тақозо этди.
АСЕАН футбол федерацияси
Австралия. Марк Шварцер (109та ўйин)
1972 йилнинг 6 октябрида туғилган. 1993 йили Канада терма жамоасига қарши баҳсда (1:1) дебют қилган. 2013 йилнинг ноябрида «соккеруз»даги фаолиятига якун ясади. 2009 ва 2010 йилларда Австралияда энг яхши футболчи, деб топилган. 2013 йилнинг апрелида АПЛда 500-ўйини ўтказиб, бу маррага етган биринчи хорижлик футболчи бўлди. 2015 йилнинг 6 январидан Англия премьер-лигаси иштирокчиси - «Лестер Сити» аъзоси.
Гуам. Жэйсон Райан Канлайфф (35та ўйин)
1983 йилнинг 23 октябрида туғилган. Терма жамоада 2006 йилги «Чақирув кубоги» баҳсларида дебют қилган.
Сингапур. Шаҳрил бин ИсҳоҚ (129та ўйин)
1984 йилнинг 23 январида таваллуд топган. 2000 йили Миллий футбол академиясининг илк қалдирғочи бўлган. 2003 йили Мальдив ороллари термасига қарши баҳсда дебют қилган. Муҳаммад Ридҳуан, Байҳакки бин Ҳайзан ва Ҳассан Санни билан бирга «кучли тўртлик»ни ташкил қилган. 2010 йилдан буён терма жамоа сардори.
Таиланд. Киатисук Сенамуанг (131та ўйин)
Ўйинлари ва голлари сони бўйича терма жамоа рекордчиси. Профессионал футболга кириб келишидан олдин полиция офицери сифатида ишлаган. Унга яқин дўстлари «Зико», дея ном берганлар.
Филиппин. Филип ЯнгҲазбАнд (71та ўйин)
Унинг акаси - Жеймс ҳам профессионал футболчи. Филип «Челси»нинг захира жамоаси таркибида 21 марта майдонга тушган ва 5та гол урган.
ШарҚий Осиё футбол федерацияси
Хитой. Ли Вейфенг (112та ўйин)
1978 йилнинг 1 декабрида туғилган. «Тянжин Локомотив» клуби тарбияланувчиси. 1998 йилнинг 22 ноябрида Ж.Корея термасига қарши баҳсда (0:0) дебют қилган. Унинг сафида 1998-2011 йилларда ўйнаган. ЖЧ-2002 қатнашчиси. 2001 йили ЖЧ-2002 саралаши доирасида Ўзбекистон термаси дарвозасини ҳам ишғол қилганди.
КХДР. Пак Нам Чол (74та ўйин)
1985 йилнинг 2 июлида туғилган. ЖЧ-2010 иштирокчиси. 2012 йилги «Чақирув кубоги»да энг фойдали футболчи, деб топилган.
Ж.Корея. Хон Мюн Бо (136та ўйин)
1969 йилнинг 12 февралида туғилган. «Корея университети» клуби тарбияланувчиси. Худди Бум Кун Ча каби мамлакат тарихидаги энг буюк футболчилардан бири. 1990 йили Норвегия термасига қарши баҳсда дебют қилган. 4та жаҳон чемпионати (ЖЧ-90, ЖЧ-94, ЖЧ-98, ЖЧ-2002)да иштирок этган осиёлик биринчи футболчи. Фаолиятини «Лос-Анжелес-Гэлэкси» клубида якунлаган (2003|2004 йиллар мавсумида). 2009-2014 йилларда навбати билан Ж.Кореянинг U-20, U-23 ва миллий терма жамоаларини бошқарган. Пеле томонидан тузилган ўтган асрнинг энг кучли футболчиларидан иборат «ФИФА 100» рўйхатига киритилган. Корейслар фахрли 4-ўринни эгаллашган ЖЧ-2002да жамоа сардори бўлган.
Гонконг. Ли Ваи Ман (68та ўйин)
1973 йилнинг 18 августида туғилган. 1994 йили Қувайт термасига қарши баҳсда дебют қилган. 2003-2006 йилларда терма жамоани сардор сифатида майдонга бошлаб тушган. Айни пайт TVB телеканали шарҳловчиси.
Япония. Ясухито Эндо (152та ўйин)
1980 йилнинг 28 январида туғилган. 2002 йили миллий жамоа сафига жалб қилинган. 1998 йилдан буён битта клуб - «Гамба Осака»да тўп суриб келяпти. ЖЧ-2006, ЖЧ-2010, ЖЧ-2014 иштирокчиси ва ОК-2004, ОК-2011 ғолиби. 2009 йили Осиёда энг яхши футболчи, деб топилган. 2010 йилнинг 12 октябрида терма жамоада ўйинлари сони бўйича 100лик маррасини босиб ўтган 4-япон футболчиси бўлди.
Ғарбий Осиё футбол федерацияси
Баҳрайн. Салмон ИсО (156та ўйин)
1977 йилнинг 12 июлида туғилган. 2010 йили Дубайда бўлиб ўтган ўртоқлик баҳсида Ўзбекистон термаси дарвозасига гол урган. 2011 йилдан буён «Ал Риффа» сафида.
Иордания. Амир ШаАфи (116та ўйин)
1982 йилнинг 10 февралида туғилган. 2002 йили Кения термасига қарши баҳс (1:1)да дебют қилган. Эътиборлиси, Шаафи футболга ярим ҳимоячи сифатида кириб келган. Кейинроқ дарвозага ўтган. 2004, 2011 ва 2015 йиллардаги Осиё кубоги иштирокчиси. Оилавий шароитлари туфайли Европа клубларида ўйнай олмаган. 2007 йилдан буён «Ал-Виҳдат» аъзоси.
Ироқ. Юнус Маҳмуд (142та ўйин)
1983 йилнинг 3 февралида туғилган. 2002 йили Сурия термасига қарши баҳсда дебют қилган. Жорий мавсум 12 йилдан сўнг «Ал-Талаба» сафига қайтди. 2007 йилги Осиё кубоги ғолиби. Турнир финалида С.Арабистони дарвозасига урилган ягона голга айнан Юнус муаллифлик қилганди. Ўша турнирда энг яхши футболчи ва энг яхши тўпурар бўлган. Айнан шу йили ФИФА томонидан бериладиган «Олтин тўп»га номзодлар рўйхатига киритилган. 2006|2007 йиллар мавсумида қайд этган тўпурарлик кўрсаткичи учун Қатар ФА томонидан берилган 100 минг долларлик мукофот пулини Киркук шаҳрида масжид қурилиши учун ҳадя қилганди.
Қатар. Весам РизиҚ (111та ўйин)
1981 йилнинг 5 февралида Қувайтда таваллуд топган. Оиласи асли Фаластиндан. «Қатар СК» клуби тарбияланувчиси. 2011 йили «Ал-Садд» клубининг «180 даражага ўзгариш» номли ижтимоий дастури бўйича элчи этиб та-йинланган. 2013 йилдан буён «Ал-Жаиш» аъзоси.
Қувайт. Бадр ал Мутва (156та ўйин)
1985 йилнинг 10 январида туғилган. 2003 йили Кўрфаз кубоги баҳсларида дебют қилган. 2010 йили терма жамоада 10та гол уриб, халқаро ўйинлар тўпурари бўлган (IFFHS талқини). 2005 йили ЖЧ-2006 саралаши, 2011 йили Осиё кубоги ва 2012 йили ўртоқлиқ баҳсида Ўзбекистон термаси дарвозасини ишғол қилган. ОФК талқинига кўра, «Йил футболчиси» номинациясида 2006 йили 2, 2010 йили 3-ўринни эгаллаган.
БАА. Аднан ал Таляни (161та ўйин)
1964 йилнинг 30 октябрида таваллуд топган. Футболда илк қадамларини ўтган асрнинг 70-йилларида Шаржа кўчаларида қўйган. 1999 йили фаолиятига якун ясаган Аднан 2003 йили яна футболга қайтди. Ўшанда Қатар юлдузлари терма жамоаси сафида «Ювентус»га қарши тўп сурганди. Терма жамоа сафида кўп ўйин ўтказиш бўйича жаҳон рейтингида 10-ўринда қайд этилган.
Фаластин. Рамзи Солиҳ (107та ўйин)
1980 йилнинг 8 августида Миср пойтахти - Қоҳирада туғилган. Миср премьер-лигаси иштирокчиси - «Смуха» клуби посбони ва миллий жамоа сардори. Англия чемпионшипи вакили - «Шеффилд Юнайтед» сафига жалб қилинган бўлса-да, туманли ўлкада ишлаш учун виза ололмаган.
Саудия Арабистони. Муҳаммад ал Деайя (178та ўйин)
1972 йилнинг 2 августида таваллуд топган. 1993-2006 йиллар оралиғида терма жамоа дарвозасини қўриқлаган. 4та жаҳон чемпионатида иштирок этган. 1996 ва 2000 йиллардаги Осиё кубогининг энг яхши дарвозабони. Осиёнинг ўтган асрдаги энг яхши голкипери. Терма жамоа сафида энг кўп ўйин ўтказиш бўйича жаҳонда 2-ўринни (1-ўринда мисрлик Аҳмад Ҳассан - 184 та ўйин) банд этган.
Жанубий Осиё футбол федерацияси
Ҳиндистон. Байчунг Бҳутия (104та ўйин)
1976 йилнинг 15 декабрида таваллуд топган. 1995 йили Таиланд термасига қарши баҳсда дебют қилган. 1995 йили Неру кубоги доирасида Ўзбекистон термасига қарши баҳсда илк голини урган. 2010 йили Деҳлида «Байчунг Бҳутия футбол мактаби» очилди. 2014 йили «ОФК Шон-шуҳрат зали»га киритилди.
Бангладеш. Жаҳид Ҳасан Амели (63та ўйин)
1987 йилнинг 25 декабрида таваллуд топган. Терма жамоа сафида энг кўп гол урган футболчи. Сўнгги марта ЖЧ-2018 саралаш босқичида Тожикистон термаси дарвозасини ишғол этди.
Покистон. Танвир Аҳмад (41та ўйин)
1976 йилнинг 15 апрелида таваллуд топган. БАА ва Гуам терма жамоалари дарвозаларига гол урган.
Марказий Осиё футбол федерацияси
Эрон. Жавод Некунам (151та ўйин)
1980 йилнинг 7 сентябрида таваллуд топган. 2000 йили терма жамоа сафига жалб қилинган. 2003 йили Дания термасига қарши баҳсда илк голини урган. Осиё ўйинлари-2002 ғолиби. ЖЧ-2014да терма жамоага сардорлик қилди. 2006-2012, 2014-2015 йилларда «Осасуна»да тўп сурган. Айни пайт «Сайпа» аъзоси.
Афғонистон. Зоҳиб Амири (33та ўйин)
1987 йилнинг 2 майида таваллуд топган. Терма жамоада ҳимоячи позициясида тўп суради. 2011 йилдан Ҳиндистон клубларида ўйнамоқда.
Ўзбекистон. Темур Кападзе (119та ўйин)
1981 йилнинг 5 сентябрида Фарғонада таваллуд топган. 2002 йилнинг 14 май куни Словакия термасига қарши баҳс (1:4)нинг 81-дақиқасида Андрей Власичев ўрнига майдонга тушиб, дебют қилган. Худди шу баҳсда яна бир гвардиячимиз Сервер Жепаров ҳам ўз ўйинлари ҳисобини очганди. Тошкентнинг «Локомотив» клубига ўтишига қадар «Нефтчи», «Пахтакор», «Бунёдкор», «Инчхон Юнайтед», «Ал Шаржа» ва «Актобе» жамоаларида тўп сурган.
ОФК терма жамоаларида 100тадан ортиҚ ўйин ўтказган ва айни пайт фаолиятларини давом эттираётган баъзи футболчилар
Футболчи Термаси Ўйин 1-ўйини Сўнгги ўйини Муддат
Бадр ал Мутва Қувайт 156 2003 йил 4 сентябрь 2015 йил 8 сентябрь 12 йил
Юнус Маҳмуд Ироқ 142 2002 йил 19 июль 2015 йил 8 сентябр 13 йил
Волид Али Жума Қувайт 135 2002 йил 9 май 2014 йил 20 ноябрь 12 йил
Шаҳрил бин Исҳоқ Сингапур 129 2003 йил 4 март 2015 йил 11 июнь 12 йил
Мусаид Неда Қувайт 123 2002 йил 18 декабрь 2015 йил 8 сентябрь 12 йил
Амад ал Ҳусни Уммон 120 2003 йил 18 декабрь 2015 йил 8 сентябрь 11 йил
Али ал Ҳабси Уммон 119 2001 йил 20 февраль 2015 йил 8 сентябрь 14 йил
Темур Кападзе Ўзбекистон 119 2002 йил 14 май 2015 йил 22 январь 12 йил
Байҳакки бин Ҳайзан Сингапур 118 2003 йил 4 август 2015 йил 3 сентябрь 12 йил
Амир Шаафи Иордания 116 2002 йил 17 август 2015 йил 8 сентябрь 13 йил
Исмоил Матар БАА 115 2003 йил 27 сентябрь 2014 йил 25 ноябрь 11 йил
Наваф ал Халди Қувайт 114 2000 йил 18 февраль 2014 йил 20 ноябрь 14 йил
Весам Абдулмажид Қатар 112 2001 йил 18 октябрь 2014 йил 13 ноябрь 13 йил
Сервер Жепаров Ўзбекистон 110 2002 йил 14 май 2015 йил 8 сентябрь 13 йил
Осама ал Ҳавсави С.Арабистони 109 2006 йил 11 октябрь 2015 йил 8 сентябр 8 йил
Билол Муҳаммад Қатар 108 2003 йил 4 сентябрь 2014 йил 19 ноябрь 11 йил
Али Ҳусайн Реҳема Ироқ 104 2005 йил 8 июнь 2014 йил 5 март 8 йил
Маҳди Карим Ироқ 103 2001 йил 12 октябрь 2014 йил 22 декабрь 13 йил
Тайсир ал Жассим С.Арабистони 103 2004 йил 17 ноябрь 2015 йил 8 сентябрь 10 йил
Хайрул бин Муҳаммад Сингапур 102 2004 йил 4 июнь 2015 йил 3 сентябрь 11 йил
Себастьян Куинтана Қатар 101 2006 йил 15 ноябрь 2014 йил 14 октябрь 7 йил
Фавзи Айш Баҳрайн 101 2004 йил 23 декабрь 2015 йил 3 сентябрь 10 йил
Исмоил Абдуллатиф Баҳрайн 101 2005 йил 27 октябрь 2015 йил 3 сентябрь 9 йил
100+: Кимда КЎПРОҚ?
ОФК таркибидаги Саудия Арабистони (17 нафар футболчи), Ж.Корея (9), Қувайт (8), БАА (8), Сингапур (8), Баҳрайн (6), Ироқ (6), Эрон (4), Япония (4), Уммон (4), Хитой (3), Қатар (3), Ўзбекистон (2), Иордания (2), Таиланд (2) ва Австралия (1) терма жамоларигина ўз футболчиларининг 100та ёки кўпроқ ўйинда майдонга тушишгани билан мақтана оладилар. Қитъамизда шу кунга келиб, 87 нафар футболчи ўз ватани жамоаси учун 100 ёки ва кўпроқ ўйин ўтказган. Саудия Арабистони термаси бу борада жаҳонда етакчи етакчи ўринда. Ундан кейинги поғонада АҚШ термаси - 16 нафар футболчи.