Кириш Регистрация
08/05 00:00 ПСЖ 0-1 Боруссия Д
09/05 00:00 Реал Мадрид - Бавария
10/05 23:45 Фрозиноне - Интер
11/05 00:00 Ницца - Гавр
11/05 00:00 Брест - Реймс
11/05 00:00 Алавес - Жирона

ХХ аср лауреатлари. Пеле ва Марадонадан Красницкийгача

Баҳо:
+ | -

ФИФА, УЕФА ва бир қатор ташкилотлар, нашрлар ХХ асрнинг энг кучли футболчиларини аниқлашган. Биз мана шундай бир қатор сўровномалар бўйича тенгсиз деб топилган футболчилар ҳақида тўхталиб ўтамиз.

ХХ асрда жаҳоннинг энг яхши футболчиси ким?

IFFHS, World Soccer нашри, France Football нашри талқинлари бўйича ХХ асрнинг энг яхши футболчиси сифатида бразилиялик ПЕЛЕ тан олинган. Афсонавий ҳужумчи фаолияти давомида 1281 та гол муаллифи бўлган. Шунингдек 3 карра жаҳон чемпиони бўлган ягона футболчи ҳисобланади.

ХХ асрда Европанинг энг яхши футболчиси
IFFHS талқини бўйича Европанинг ХХ асрдаги энг яхши ўйинчиси деб голландиялик Ёхан Кройфф тан олинди. Кройфф фаолияти давомида 662 учрашувда 338 та гол урган. Терма жамоаси билан бирга икки жаҳон чемпионати вице-чемпиони бўлган.

Осиёнинг ХХ асрдаги энг яхши футболчиси
Осиёнинг ХХ адрдаги энг яхши футболчиси деб Саудия Арабистони терма жамоаси футболчиси Мажид Абдулла тан олинган. Футболчи ЖЧ-1994 да урган чиройли голи билан ҳам кўпчиликнинг ёдида қолган.

УЕФАнинг сўнгги 50 йилликдаги энг яхши футболчиси
2004-йилда УЕФА сўнгги 50 йилдаги энг кучли футболчисини аниқлади. Бу номга Франциялик футболчи Зинедин Зидан сазовор бўлди.

ХХ асрнинг энг яхши тўпурари
ФИФА расман ХХ асрнинг энг яхши тўпурари деб Венгрия терма жамоаси ва Мадриднинг "Реал" клубида тўп сурган Ференц Пушкашни тан олди.

Африканинг ХХ асрдаги энг яхши футболчиси
2007-йилда Африка футбол конфедерациясининг 50 йиллик тарихидаги энг буюк футболчиси деб 42 ёшида Жаҳон чемпионатида гол уриб, рекорд ўрнатган Камерунлик Роже Милла тан олинди. Шунингдек L'Equipe нашри Миллани Африканинг ХХ асрдаги энг кучли футболчиси сифатида эътироф этди.

ХХ асрнинг энг яхши мураббийи
ФИФА 1997-йилда ХХ асрнинг энг яхши мураббийи деб Тотал футболи асосчиси Ринус Михелсни эътироф этди.

КОНКАКАФнинг ХХ асрдаги энг яхши футболчиси
КОНКАКАФ ҳам ХХ асрдаги энг яхши футболчиси номини эълон қилган. Унга кўра Мадридда афсонага айланган Мексикалик Уго Санчес ушбу қитъанинг энг кучли футболчиси деб тан олинди.

Жаҳон чемпионатларининг энг яхши футболчиси
ФИФА расмий сайтида ўтказилган махсус сўрив бўйича ХХ асрнинг энг яхши футболчиси деб Аргентиналик даҳо Диего Армандо Марадона тан олинган.

Ўзбекистоннинг ХХ асрдаги энг яхши футболчиси
Ўзбекистоннинг ХХ асрдаги энг кучли футболчиси деб Геннадий Красницкий тан олинган.

Фурқат Юсупов

Манба: stadion.uz
Киритилди: 13:19, 09.10.2015.
Ўқилди: 4133 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.